Испанияда масофали ўқитиш.
Испаниянинг масофали ўқитиш Миллий университети 1972 йили турли
сабабларга кўра анъанавий дастур асосида ўқий олмайдиган барча кишиларга
олий таълим бериш мақсадида Парламент томонидан ташкил этилган.
Университет Мадридда жойлашган. Мамлакат туманларида қатор ўқув
марказлари бўлиб, улар бакалавриат, магистратура ва олий ўқув юртдан
кейинги таълимга мўлжалланган курслар таклиф этадилар.
Ўқув материаллари сифатида аудио-ва видео касеталар, компьютерли
ўқитиш
технологиялари,
телемаърузалар
ва
телематнлар
билан
тўлатиладиган махсус тайёрланган нашрлардан фойдаланилади. Талабалар
билан доимий мулоқатда бўлиб туриш ва телефонда суҳбат қуриб туриш
мақсадида 50 та ўқув марказларида ўқув материалларини муҳокама қилиш
бўйича кундузги учрашувлар фойдаланилади. Охирги вақтларда университет
бошқа мамлакатлар билан биргаликда ўқитиш мақсадида яна 8 та
марказларини ташкил этилган.
Университетда тахсил олаётган талабаларнинг умумий сони 124000 та
бўлиб, шулардан 85000 таси турли даража олиш учун ўқимоқдалар.
Германияда масофали ўқитиш.
Германиядаги масофали ўқитиш ўзига хос хусусиятларга эга. У
маркалаштирилган холда олий касбий таълим мутахассисларини масофадан
туриб тайёрлашни режалаштиришдан бошланган. Шарқий ерларни
бирлаштирилиши масофали ўқитиш бозорини янада кенгайтириш
имкониятини берди. Мутахассисларни масофали тайёрлашни амалга
ошираётган олий касб-ҳунар ўқув юртига мисол сифатида Хаген (Рейн-
Вестфалиянинг шимолий ерида) шаҳридаги Сиртци университетни
келтириш мумкин Университет бир йилда 50000 дан ортиқ талабага таълим
хизматини амалга оширади. Лекин таълим талабларига бардош бера олмаган
талабалар рўйҳатдан чиқарилганлиги туфайли умумий контенгентнинг 20%
дан кўп бўлмаган қисми олий касб-ҳунар таълимини дипломига эга
бўладилар.
119
Do'stlaringiz bilan baham: |