Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/106
Sana05.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1673205
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   106
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

Ҳиндистонда масофали ўқитиш. 
Хиндистондаги Индра Ганди номидаги Миллий очиқ университети 
1985 йили ташкил этилган бўлиб, фақат 1987 йилдан эътиборан талабаларни 
академик дастурлар асосида тайёрлай бошлаган. Университетнинг асосий 
вазифаси-ахборот ва коммуникация технологиялардан фойдаланган холда 
ўкитиш сифатини, шу жумладан нашр этиладиган материалларни ҳам, 
кўтаришдан иборатдир. Университет ахолининг кенг қатлами, шу жумладан 
аёллар, ногирон ва кам таъминланган аҳолиларга таълим имкониятини 
яратишга қаратилган. 
Тақдим этаётган Масофали ўқитиш таълим муҳитилари уз ичига чоп 
этилган қўлланмалар, аудио-видиокасеталар, радио-теле эшиттиришлар, 
шунингдек, мамлакатнинг турли қисмларида жойлашган анаънвий 
университет ва коллежларда жойлашган кўп сондаги ўқув марказларида 
кундузги маслаҳатлар ўтказишнини олади.
Университетда умумий контенгенти 185000 нафар талабаўқийди. Ҳар 
йили университетнинг турли дастурлари бўйича 80000 га яқин талаба қабул 
қилинади.


115 
Европадаги масофали ўқитиш. 
Шимолий Америка доирасидан ташқарида масофали ўқитиш асосан 
давлат томонидан таъминланадиган "Очиқ" университетлар ҳисобига 
ривожланмоқда. 60 йилларда Буюк Британияда пайдо бўлган МУ Европа 
ташкилоти дастлаб қандайдир даражада сиртқи таълим тизимига ўхшаш эди. 
Уларнинг асосий фарқи шунда эдики, ўқитиш талабанинг турар жойига яқин 
ерга кўчирилган бўлиб, улар махсус қўлланмалардан фойдаланган холда 
ўзлари мустакил равишда тайёргарлик қилар эдилар. Бунда талабалар 
ўзларининг асосий фаолиятидан узок ажралишга эга бўлмаганлар. Бундан 
ташкари ўқув жараёнида асосий аҳамият талабага яқиняшаб, уларга ўқув 
жараёнида маслаҳатлар берадиган, семинар ва якшанба мактабларини 
ташкил қиладиган тьюторлар берилланган эди. Курсларнинг бир қисми 
телевидение ва радиодан фойдаланган ҳолда тақдим этадилар. Европада 
МЎТ Очиқ, университетларнинг ташкил этилиши билан боғлиқ равишда 70 
йилларда фаол равишда ривожланди.
Испаниянинг Масофали ўқитиш Миллий университети (Universidad 
National de education a distancia UNED) мамлакатида 58 та ўқув юрти ва чет 
давлатларда 9 та ўқув юртини ўз ичига қамраб олган. Буюк Британияда 
бошқарув сохасида магистр даражаси учун мўлжалланган дастурларининг 
50% дан кўпроғи МУ орқали амалга оширилади. Ушбу соҳада Британия 
Очиқ, Университетининг Очиқ, тижорат мактаби илғор ҳисобланади.
Охирги пайтларда Европа МЎ да имкони борича замонавий компьютер 
ва коммуникация технологиялари қўлланилмокда. Бу билан шимолий 
Америка ва Европа ташкилотлари орасидаги технологик фарқ, борган сари 
камаймоқда. Умуман олганда, электрон олий таълим дастурлари 30 дан 
ортиқ, давлатларда ишлаб чиқилмокда. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling