Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/106
Sana05.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1673205
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   106
Bog'liq
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari

Индонезияда масофали ўқитиш. 
Тербука университети Индонезиянинг 45 - чи университети 
ҳисобланади. Ушбу университет 1984 йили Жакартада биринчи Масофали 
ўқитиш университеи қаторида ташкил этилган. Университетнинг дипломи 
бошқа иҳтиёрий давлат университетлари билан бир хил тан олинади. 
Университет таклиф қиладиган Масофали ўқитиш дастурлари қишлок, 
хўжалиги, статистика, компьютер ва ахборот технологиялари, ижтимоий 
фанлар соҳаларини ўз ичига қамраб олади.
Университет мамлакатнинг турли туманларида талабаларга таълим 
олишда ёрдам бериш учун 32 ўқув марказларига эга. Ўқитиш услублари 
мустақил таълим олиш учун мўлжалланган материаллар мажмуасини 
фойдаланишга асосланган. Булар ичига аудиокасеталар, машқлар 
тўпламлари, маърузаларни радио ва телевидение орқали трансляция қилишга 
мўлжалланган сеанслар ҳам киради. 
Университетнинг барча бўлимларида тахсил олаётган ўқувчилар сони 
172000 кишига етган. Индонезиянинг банк ишларини ривожлантириш 
институти 1985 йили ташкил этилган бўлиб ўз тизимига масофали ўқитиш 
бўлимини олган анъанавий таълим шаклига эга бўлган институтлардан 
ҳисобланади. Ҳозирги кунда институт томонидан масофали ўқитиш бўйича 
иккита: займлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасида банкни бошқариш бўйича 
мутахассисларни тайёрлаш дастурларини тақдим этмоқда.
Ушбу институтнинг талабалари асосан Индонезияликлар бўлиб, унга 
кириш учун иш билан таъминловчиларнинг тавсияси талаб қилинади. 


121 
Ўқитишда фойдаланиладиган асосий материаллар нашр этилган материаллар 
ҳамда аудиокасеталардан иборат.
Ҳозирги кунда Индонезиянинг ушбу институтида 5000 дан ортик
талаба ўқимоқда.
Исроилда масофали ўқитиш 
Исроилнинг Очиқ университети фуқороларини фақат масофали ўқитиш 
услубига асосланган. Университет 1974 йили Халқ таълими вазирлиги 
томонидан ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда табиий фанлар, математика, 
хисоблаш техникаси, бошқариш, мусиқа, санъат ва бошқа соҳалар бўйича 
200 дан ортиқ курсларни тақдим этмоқда. Ўқув жараёнини ташкил этишда 
нашр этилган материаллар муҳим ўрин эгаллаган. Ҳар семестр мобайнида 
университетда ва унинг турли шаҳарларида жойлашган 60 та, шу жумладан 
Россия ҳамда бошқа МДҲ давлатларидаги ўқув марказларида тахминан 
12000 талаба тахсил олади.
Компьютер имкониятларининг такомиллашуви ҳамда ишлаб чиқариш 
ва ҳаётни турли соҳаларига жадал тарзда кириб бориши мос фан соҳасини 
информатика фани предметини бир неча бор тубдан янгиланишига олиб 
келган. Ҳозирги кунда компьютер ва унга дастурий таъминотларига муайян 
билим ва кўникмалар мажмуасини белгилаш имконини беради ва тақозо 
қилади. Бу йўсиндаги мажбурийлик; компьютер ва унга уланадиган 
қурилмалар мажмуаси ҳамда мавжуд амалий дастурлар катта бўлгани учун 
бир киши томонидан тўла қонли ўзлаштириши ниҳоятда мос билимлар 
жонли мушкул масала эканлигидан келиб чиқади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling