Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.77 Mb.
bet72/104
Sana23.12.2022
Hajmi1.77 Mb.
#1045381
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   104
Bog'liq
2.1. Педагогика

Педагогик креативлик – педагогнинг анъанавий педагогик
фикрлашдан фарқли равишда таълим ва тарбия жараёнини
самарадорлиги таъминлашга хизмат қилувчи янги ғояларни
яратиш, шунингдек, мавжуд педагогик муаммоларни ижобий
ҳал қилишга бўлган тайёргарлигини тавсифловчи қобилияти

“Креатив педагогика” қуйидаги икки ҳолатни кафолатлай олиши зарур:
1) ўқитувчилар томонидан ўқув фанларини паст ўзлаштираётган ва уларини ўрганишни зерикарли деб ҳисоблаётган талабалар эътиборларини фан асосларини ўзлаштиришга жалб этиш;
2) ўқитувчиларга талабаларда креатив фикрлаш ва ижодий фаолият натижаларини рағбатлантиришга хизмат қиладиган стратегия ва воситаларни тавсия этиш қилиш орқали аудиторияда улардан самарали фойдаланишлари учун имконият яратиш.
Педагогнинг креативлик сифатларига эга бўлмаслиги туфайли талабалар ҳам қизиқарли ва ажойиб ғояларга эга бўлсалар-да, бироқ, уларни ифодалашда сусткашликка йўл қўяди. Бунинг сабабли таълим жараёнида қўлланилаётган методлар талабаларда эркин, мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилмаслиги билан белгиланади. Муаллиф томонидан тавсия қилинган восита ва стратегиялар талабаларда креативликни ривожлантиришда ўқитувчилар учун қўл келади ҳамда талабаларда ўқув фанларини ўрганишга бўлган қизиқиш, интилишни ривожлантиради14.
Касбий фаолиятда педагогнинг креативлиги турли шаклларда намоён бўлаи. Улар қуйидагилардир (51-расм):


Педагог томонидан ушбу шаклларда касбий фаолиятнинг самарали ташкил этилиши унинг креативлиги қай даражаа эканлигига боғлиқ бўлади.


Психологияда Э.П.Торренс томонидан шахс креативлигини аниқловчи тест ишлаб чиқилган. Муаллифнинг фикрича, шахс креативлиги ўзида қуйидаги белгиларни намоён қилади:

1) саволлар, камчиликлар ва бир-бирига зид маълумотларга эътиборсиз бўлмаслик;
2) муаммоларни аниқлаш учун ҳаракат қилиш, илгари сурилган тахминлар асосида уларнинг ечимини топишга интилиш

Бугунги кунда психологияда шахс креативлиги унинг фаолиятига хос икки жиҳатга кўра аниқланмоқда. Бунда фаолиятнинг икки жиҳатини ёритувчи тестлардан фойдаланилади. Улар қуйидагилардир (52-расм):



Талабаларда креатив фикрлаш кўникмасини шакллантиришдан олдин синфда қулай муҳитни яратиш лозим. Креатив муҳитда таълим олаётган талабаларда аста-секин креатив вазифаларни бажаришга нисбатан қизиқиш ортади, шунингдек, креатив тафаккурга эга ўқитувчини кузатиш натижасида креатив фикрлашга мойил бўлади (Sternberg & Williams, 1996). Креативлик характеридаги ўқув-билиш муҳити талабаларда таълим жараёнида катта аҳамиятга эга бўлган танқидий ва кретив фикрлаш кўникмасининг ривожланишига олиб келади (Boykin & Noguera, 2011, 2012; Marks, 2000, as cited in Jensen, 2013).
Креатив тафаккурга эга талабалар:

  • бошқа талабаларнинг хаёлига келмаган ғояларни билдиради;

  • ўзларини ифода этишнинг ўзига хос услубини танлайди;

  • баъзан мавзу алоқаси йўқ ёки ғайриоддий саволлар беради;

  • ечими очиқ қолган вазифалардан завқланади;

  • ғояларни аниқ далиллар асосида муҳокама қилишни афзал кўради;

  • муаммонинг ечимини топишда ноанъанавий ёндашувни танлайди.

Шахсга хос креативлик сифатлари қуйидагилар саналади (52-расм):

Шахс креативлигини ривожлантириш жараёнида “табақалаштириш”, “даврлаштириш” тушунчаларининг муҳим аҳамият касб этиши эътиборни тортади. Хўш, бу икки тушунча қандай мазмунни ифодалайди?




Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling