Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.77 Mb.
bet80/104
Sana23.12.2022
Hajmi1.77 Mb.
#1045381
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   104
Bog'liq
2.1. Педагогика

Мезонлар

Мазмуни

1.

Билиш

Билимлардан хабардор бўлиш, уларни ўзлаштириш, ёдда тутиш, қайта ёдга олишни ифодалайди

2.

Тушуниш

Билимлар юзасидан фикрлаш, мушоҳада юритиш, назарий ҳолатдан амалиётга кўчиш мантиғини ўзлаштириш

3.

Қўллаш

Билимларни амалиёт (амалий ҳарактлар)да қўллаш

4.

Анализ

Мавжуд билимларга таянган ҳолда яхлит, бир бутун объект, ҳодиса, воқелик ва жараённи таркибий элементларга ажратган ҳолда ўрганиш, жузъий хулоса чиқариш

5.

Синтез

Мавжуд билимларга таянган ҳолда айрим, алоҳида таркибий элементлар асосида яхлит, бир бутун объект, ҳодиса, воқелик ва жараён тўғрисида умумий хулоса чиқариш

6.

Баҳолаш

Шахснинг назарий билим ҳамда амалий кўникма, малакаларга эгалигини баҳолаш

Б.Блум таксономияси” мавзусидаги


ўқув ахборотининг кластердаги ифодаси




2. Махсус тестлар билан ишлаш. Педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида тингловчиларда креативлик қобилияти ва сифатлари мавжудлигини аниқлашда Э.П.Торренснинг “Тугалланмаган расмлар” тестидан фойдаланиш самарали натижаларни беради.
Мазкур тест қуйидаги штрихларан иборат ноаниқ тасвирлардан иборат бўлиб, тингловчиларга уларни тугатиб бериш топшириғи берилади:













ОТМ педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида П.Торренснинг “Тугалланмаган расмлар” тести қўллаш жараёнида тингловчилар томонидан кўплаб таклифлар берилади. Берилган таклифлар тинглов-педагогларнинг қай даражада креативлик сифатларига эгалиги, тасаввурининг қанчалик бойлигини ифодалайди.


3. Интерфаол методлардан фойдаланиш. Машғулотларда интерфаол метод (стратегия, графикр органайзер)лар билан ишлаш талабалар томонидан ўқув ахборотларини тизимли, яхлит ҳолда ўзлаштириш имкониятини яратади. Қолаверса, интерфаол методлар ёрдамида талабалар ўқув ахборотлари билан ишлашда билимларни таҳлил қилиш, синтезлаш, муҳим тушунчаларни тизимлаштириш, объект, жараён, фаолият, воқеа, ҳодисаларнинг умумий моҳиятини аниқ ифодалаш каби кўникма, малакаларни ўзлаштиришга муваффақ бўлади.
Қуйида пеагогик туркум фанларини ўқитиш ҳамда талабалар, ОТМ педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакаларини ошириш курслари тингловчиларида креативлик сифатлари, ижодий-касбий фаолият малакаларини шакллантиришда интерфаол методлардан фойдаланишга оид мисоллар келтирилади.

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling