Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


-жадвал. Креатив шахснинг шаклланиш босқичлари


Download 1.77 Mb.
bet78/104
Sana23.12.2022
Hajmi1.77 Mb.
#1045381
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   104
Bog'liq
2.1. Педагогика

13-жадвал. Креатив шахснинг шаклланиш босқичлари



Босқичлар

Мазмуни

Табиий имкониятларга асосланувчи креативлик

Индивиднинг ўзига хос хатти-ҳаракатларини
ифодалайди

Бирламчи (умумий) креативлик

Шахснинг ижодкорлигини намоён этувчи умумий қобилият (у боланинг 3-5 ёшида намоён бўлиб, 6-7 ёшида унинг хатти-ҳаракатларида яққол ифодаланади

Ихтисослашган креативлик

Ижтимоий фаолиятнинг муайян тури бўйича ижодкорликни намоён этувчи қобилият (унга кўра касбий-ижодий фаолият тажрибаларига таянган ҳолда, унинг таъсирида умумий креативлик янада ривожланади)

Ҳар қандай шахсда бўлгани каби педагогларда ҳам ижодий-касбий характердаги сифатлардан бири сифатида креативлик муайян босқичларда ривожланади. Таълим амалиётини кузатиш, талабалар ва малака ошириш курси тингловчиларининг фаолиятини ўрганиш, ташхисловчи методларни қўллаш натижасида муълум бўлдики, педагогларда креативлик қуйидаги тўрт босқичда шаклланади ва ривожланади (14-жадвал):


14-жадвал. Креатив шахснинг шаклланиш босқичлари



Босқичлар

Мазмуни

1-босқич

Педагогик, психология, фалсафа, эстетика каби фанлар (туркум фанлар)нинг назарий-методологик асосларини ўзлаштириш

2-босқич

Ўзлаштирилган назарий билимларни узлукли ва узлуксиз педагогик амалиёт даврида, шунингдек, амалий машғулотлар ва мустақил таълим жараёнида амалиётга тадбиқ этиш кўникмаларини ҳосил қилиш

3-босқич

Мустақил равишда ўқиб-ўрганиш ва ижодий изланиш асосида ҳосил қилинган амалий кўникмаларнинг малакаларга айланишига эришиш

4-босқич

Мавжуд назарий билим, амалий кўникма ва малакаларга
таянган ҳолда касбий фаолиятни самарали ташкил
этишга психологик жиҳатдан тайёрланиш

Талабалара креативлик сифатларининг ўзлаштирилишига эришиш йўлида педагогик фаолиятни ташкил этишда юқорида қайд этиб ўтилган барча босқичлар бирдек аҳамиятли саналади.


Юқорида айтиб ўтилганидек, шахсда креативлик сифатларини ривожлантириш мураккаб жараён саналади. Таълим жараёнини кузатиш, бевосита педагогик жараённи ташкил этиш жараёнида қуйидаги методлар19 талабаларнинг педагогик тафаккурини ривожлантириш билан бирга педагогикларда касбий фаолиятни ташкил этишда намоён бўлувчи ижодий малакаларни мустаҳкамланишига хизмат қилади (58-расм):


Шахсда креативликни шакллантиришга йўналтирилган машғулотлар фақатгина кўнгилочар характердаги топшириқ, машқ ёки вазифалардан иборат бўлиб қолиши керак эмас. Балки, талабаларга бериладиган барча топшириқ, машқ ва вазифалар мавжуд давлат таълим стандартларга мос келиши, талабаларга билим, кўникма ва малакаларини тўлақонли намойиш қила олиш имкониятини яратиши зарур. Машғулотлар жараёнида ўқитувчилар талабаларни аста-секин масъулиятдан озод қилиш орқали мустақил таълим олишга рағбат билдирадиган шахс бўлишларига эриша олишлари лозим (Фишер, Фрей, 2008 й.)20.
Педагогнинг креативлиги ривожлантиришда унинг маъруза, амалий, семинар ва лаборатория машғулотлари учун ўқув топшириқларини ишлаб чиқишга ижодий ёндашиш кўникма ва малакаларига эга бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун педагоглар ўзларида креативлик қобилиятини ривожлантириш йўлида тизимли, изчил амалий ҳаракатларни ташкил этишлари зарур. Қуйида уларнинг айримлари хусусида тўхталиб ўтилади.

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling