1. Матнли ахборотларни график шаклига ўтказиш. Матнли, айниқса, катта ҳажмдаги матнли ахборотлар талабалар томонидан қийин қабул қилинади. Замонавий шароитда матнли ахборотларни график шаклига ўтказиш талаб этилмоқда. Ўқув ахборотларини график шаклига ўтказишда маълумотларни модел, схема, жадвал, диаграмма, тасвир, кластер, математик, физик, геометрик кўринишларида ифодалаш мақсадга мувофиқдир. Бу тарзда талабаларга тақдим этилган ахборотлар талабалар томонидан самарали қабул қилинади.
Айни вақтда ОТМ педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида “Инновацион таълим технологиялари” йўналишида ташкил этилган амалий машғулотда тингловчилар билан қуйидаги матнли ахборотни кластерда ифодалаш кўникма, малакалари билан қуроллантирилди:
Луғавий маъносига кўра “таксономия” тушунчаси “тартиб билан жойлаштириш қонуни” маъносини англатади. Объектларни уларнинг ўзаро боғлиқлигига асосланган ҳолда мураккаблашиб борадиган даражалар кетма-кетлиги
(иерархик тарз)да жойлаштирган ҳолда туркумлаштириш, тизимлаштириш “таксономия” деб аталади.
Педагогик таксономия – педагогик жараённинг ўзаро боғлиқ ва хоссасига
кўра кўп босқичли (иерархик) тузилишга эга объектларини тавсифлаш, тартибга солиш ва тизимлаштириш назарияси. Б.Блум раҳбарлигида
1956 йилда АҚШда “Педагогик таксономия” ғоялари эълон қилинди.
ХХ асрнинг 60-йилларида Д.Кратвол ва бошқалар томонидан педагогик
мақсадларни ифодаловчи таксономиянинг
навбатдаги ғоялари шакллантирилди
Б.Блум таксономияси категория (мезон)лари
Do'stlaringiz bilan baham: |