Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Педагогнинг креативлик потенциали


Download 1.77 Mb.
bet76/104
Sana23.12.2022
Hajmi1.77 Mb.
#1045381
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   104
Bog'liq
2.1. Педагогика

2. Педагогнинг креативлик потенциали. Талабаларни креатив фикрлашга ўргатиш, уларда креатив тафаккурни шакллантира олиш учун аввало ўқитувчининг ўзи креатив, ижодкор шахс бўлиши зарур. Борди-ю, унинг ўзи креативлик сифатларига эга бўлмаса, у ҳолда қандай қилиб, талабаларни креатив фикрлашга рағбатлантира олади. Чиқариладиган ягона хулоса қуйидагича: ўқитувчининг ўзи креатив, ижодкор бўлсагина, талабалар ҳам шундай бўла олади.
Ўқитувчининг ижодкор ва креатив бўлиши ёки бўлмаслиги эмас, балки дарсларни ижодкорлик, креативлик руҳида ташкил этиши, янги ғояларни таълим жараёнида синаб кўришга интилиши зарур. Машғулотларда ўқитувчи “креативлик йўл харитаси”га кўра қуйидаги тўртта йўналиш бўйича ҳаракатланади ва улардаги ҳаракатлар педагогларнинг креативлигини ифодаловчи белгилар (Патти Дрепреау) саналади:
1) ижодий фикрлаш кўникмаларини намоён этиш;
2) талабаларни ўқув фанларини қизиқиш билан ўзлаштиришга рағбатлантирувчи стратегия (метод ва воситалар)дан фойдалана олиш;
3) инновацион ёндашув ва педагогик масала (муаммо)ларнинг ечимини топишга креатив ёндашиш;
4) кутиладиган натижа16.
5. Креативлик потенциалининг таркибий асослари ва устувор тамойиллари. Педагогнинг креативлик потенциали унинг умумий хусусияти сифатида акс этади. У ижодий фаолиятнинг дастлабки шарти ва натижаси саналади. Мазкур сифат шахснинг ўз-ўзини намоён қилиш лаёқатига эгаликни ва тайёрликни ифодалайди. Қолаверса, креатив потенциал негизида ҳар бир мутахассиснинг шахсий қобилиятлари, табиий ва ижтимоий қуввати яхлит ҳолда намоён бўлади.
Креатив потенциал билиш жараёнига йўналтирилган ижодкорлик билан чамбарчас боғлиқ. Педагогнинг креатив потенциали анъанавий тафаккур юритишдан фарқли равишда қуйидагиларда намоён бўлади:

- тафаккурнинг тезкорлиги ва эгилувчанлиги;
- янги ғояларни яратиш қобилияти;
- бир қолипда фикрламаслик;
- ўзига хослик;
- ташаббускорлик;
- ноаниқликка тоқат қилиш;
- заковатли бўлиш

Педагог креативлик потенциалига эга бўлиши учун касбий фаолиятида қуйидагиларга эътиборини қаратиши зарур:

- касбий фаолиятига ижодий ёндашиш;
- янги-янги ғояларни яратишда фаоллик кўрсатиш;
- илғор педагогик ютуқ ва тажрибаларни мустақил ўрганиш;
- ҳамкасблар билан педагогик ютуқлар хусусида фикр алмашиш

Ҳар бир педагогнинг ўзини ўзи ривожлантириши ва ўзини ўзи намоён эта олиши бевосита унинг креативлик қобилиятига эгалиги билан боғлиқ.


Одатда педагогларнинг креативлик қобилиятига эга бўлишлари педагогик муаммоларни ҳал қилишга интилиш, илмий-тадқиқот ишлари ёки илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро ижодий ҳамкорликка эришишлари орқали таъминланади.
Педагог ўз-ўзидан ижодкор бўлиб қолмайди. Унинг ижодкорлик қобилияти маълум вақт ичида изчил ўқиб-ўрганиш, ўз устида ишлаш орқали шакллантирилади ва у аста-секин такомиллашиб, ривожланиб боради. Ҳар қандай мутахассисда бўлгани каби бўлажак педагогларнинг креативлик қобилиятига эга бўлишлари учун талабалик йилларида пойдевор қўйилади ва касбий фаолиятни ташкил этишда изчил ривожлантириб борилади. Бунда педагогнинг ўзини ўзи ижодий фаолиятга йўналтириши ва бу фаолиятни самарали ташкил эта олиши муҳим аҳамиятга эга. Педагог ижодий фаолиятни ташкил этишда муаммоли масалаларни ечиш, муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш, шунингдек, педагогик характердаги ижод маҳсулотларини яратишга алоҳида эътибор қаратиши зарур.
Муаммоли масала ва вазиятларни ҳал қилар экан, педагогнинг масала ечимини топишга ижодий ёндашиши унда ҳиссий-иродавий сифатларнинг ривожланишига ёрдам беради. Педагог ўз олдига муаммоли масалаларни қўйиш орқали мавжуд билимлари ва ҳаётий тажрибаларига зид бўлган далиллар билан тўқнаш келади. Бунинг натижасида ўз устида ишлаш, мустақил ўқиб ўрганишга нисбатан эҳтиёж сезади.
Педагог ўзида қуйидаги креативлик малакаларини намоён эта олади:

- бажариладиган вазифанинг моҳияти ва аҳамиятини белгилай билиш;
- масаланинг қўйилишини таҳлил қила олиш;
- масалани ҳал қилиш режасини тузиш;
- масалани ҳал қилишда самарали методлар (анализ, синтез,
индукция, дедукция, таққослаш ва б.)ларни қўллаш;
- масалани ҳал қилиш усулларини танлай олиш;
- қабул қилинган қарорнинг тўғрилигини асослаш ва қайта текшириш;
- масалани ҳал қилишда кичик тадқиқот (изланиш)ни олиб бориш;
- масалани ҳал қилиш шароити, жараённинг бориши ва масала ечими якунларини умумлаштиришга оид далилларни расмийлаштириш

Илмий-тадқиқот ишлари, илмий ёки ижодий лойиҳаларни амалга ошириш ҳам педагогнинг креативлик потенциалини ривожлантиради. Натижада педагог:



- ижодий фикрлашга одатланади;
- илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бориш кўникмаларини пухта ўзлаштиради;
- педагогика ёки мутахассислик фани ютуқлари, илғор тажрибалардан фойдаланиш имкониятларини мустақил таҳлил қилади;

  • педагогик жамоа томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқот ва ижодий лойиҳаларни бажаришда фаол иштирок этади



Педагогнинг креатив потенциали қуйидаги таркибий асосларни ўз ичига олади (54-расм):

Педагогнинг креативлик потенциали кўп даражали жараён ва у қуйидаги тамойилларга таянади (56-расм):




Касбий фаолиятда позитив-фаол мотивацияга эга бўлиш педагогларнинг креатив бўлишларига ёрдам беради. Қуйидагилар позитив-фаол мотивация саналади:
1. Ўз касбини ва талабаларни севиш.
2. Янгиликка интилиш.
3. Ўз фаолияти натижаларидан қониқиш.
4. Ҳамкасблар билан самимий муносабатда бўлиш.
5. Ташаббускор ва ижодкор бўлиш.
6. Ўзини ўзи қадрлай олиш.
7. Вақти-вақти билан ўзини ўзи рағбатлантириб бориш (ўзи учун ёқимли буюмларни сотиб олиш).
Буларнинг барчаси педагог учун рағбат (стимул) бўлиб, уни янада фаол ва самарали ишлашга йўналтиради.



Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling