Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Педагогнинг креативлик потенциали даражасини аниқловчи мезонлар


Download 1.77 Mb.
bet77/104
Sana23.12.2022
Hajmi1.77 Mb.
#1045381
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   104
Bog'liq
2.1. Педагогика

6. Педагогнинг креативлик потенциали даражасини аниқловчи мезонлар. Касбий фаолият самарадорлигини баҳолашда педагогнинг ижодкорлиги – кратив потенциали даражасини баҳолаш муҳим аҳамиятга эга.
Педагогнинг кративлик потенциали даражасини аниқловчи мезонлар қуйидагилар саналади (57-расм):

Ушбу мезонлар педагоглар креатив потенциалини уч даражада аниқлаш имконини беради (12-жадвал):
12-жадвал. Педагог креатив потенциалининг муҳим даражалари





Даражалар

Даража хусусиятлари

1.

Юқори

Мунтазам равишда турли ташаббусларни илгари суради, креатив қобилиятга эгалигини изчил намойиб этиб боради, креатив жиҳатдан ўта фаол, изланувчан

2.

Ўрта

Баъзан у ёки бу ташаббусни илгари суради, креатив қобилиятга эгалиги мунтазам бўлмаса-да, аммо намоён бўлади, креатив жиҳатдан бир қадар фаол, изланувчан бўлишга интилади

3.

Паст

Гарчи у етарлича асосланмаган бўлса-да, ташаббусни илгари суршга интилади, креатив қобилияти етарлича намоён бўлмайди, изланувчан бўлишга интилмайди



Креативлик “турли вазиятларда таълим ва тарбияга оид масалалар юзасидан қарорларни қабул қилишда яққол намоён бўлиб, у педагогнинг ижодий фаоллигини тавсифлайди”17. Моҳиятига кўра ОТМ педагогларида креативлик сифатларини ривожлантириш улар томонидан педагогик, психологик ҳамда мутахассислик фанлари асосларидан тўла хабардор бўлиш, улар томониан ўзлаштирилган билимларни амалиётда фаол қўллай олиш кўникма ва малакаларини шакллантириш ҳисобига кечади.
В.В.Утёмов, М.М.Зинковкина, П.М.Горев18ларнинг қайд этишларича, креатив шахсни шакллантириш уч босқичда кечади. Яъни:

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling