Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Таълим жараёнида қўлланиладиган инновацион методлар


Download 1.77 Mb.
bet39/104
Sana23.12.2022
Hajmi1.77 Mb.
#1045381
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   104
Bog'liq
2.1. Педагогика

3. Таълим жараёнида қўлланиладиган инновацион методлар. Замонавий шароитда таълим тизимида инновацион характерга эга методлар ҳам қўлланилмоқда. Улар орасида энг кенг оммалашган методлар ягона ном билан номланувчи интерфаол методлар саналади.

Интерфаол методлар – талабаларнинг билим, кўникма, малака ва
муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлидаги ўзаро ҳаракатини
ҳамда ўқитувчи билан ҳамкорликларини ташкил этишга
хизмат қиладиган методлар



Бу турдаги методлар интерфаол таълимнинг муҳим таркибий элементи ҳисобланади. Ҳозирги кунда интерфаол методларнинг 100 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, ўқув материалининг характери, талабаларнинг ёш ва психологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда таълим жараёнида уларнинг ҳар биридан самарали фойдаланиш мумкин. ОТМ педагогларининг малакасини ошириш курсида ўқитилиши йўлга қўйилган “Инновацион таълим технологиялари ва педагогик компетентлик” модули доирасида интерфаол методлардан ўринли, самарали фойдаланиш имконияти мавжуд. Ушбу ЎММнинг 2-қисмида бевосита модулни ўқитиш жараёнида самарали қўллаш имконияти бўлган интерфаол методлар тўғрисида сўз юритилиши сабабли айни ўринда уларнинг моҳиятига батафсил тўхталиб ўтилмади.
Сўнгги вақтларда “Кейс-стади” методи хорижий мамлакатлар таълими амалиётида муваффақиятли қўлланиб келинмоқда ва бугунги кунда республика таълимида ҳам тобора оммалашиб бормоқда. Шу сабабли айни ўринда ушбу метод (технология)6 моҳияти ҳақида сўз юритилади.

Кейс-стади” технологияси (ингл. “cаsе” – чемодан, метод,
“study” – муаммоли вазият; вазиятли таҳлил ёки муаммоли
вазиятларни таҳлил қилиш) – 1) талабаларда аниқ, реал
муаммоли вазиятни таҳлил қилиш орқали энг
мақбул вариантларини топиш кўникмаларини
шакллантиришга хизмат қиладиган технология;
2) реал вазиятларни баён этишда қўлланиладиган ўқитиш техникаси


Технологиянинг асосий вазифалари7 қуйидагилардан иборат:



  1. Таҳлил кўникмалари ва танқидий тафаккурни ривожлантириш.

  2. Назария ва амалиёт бирлигини таъминлаш.

  3. Муаммо юзасидан турли қарашлар ва ёндашувларни намойиш қилиш.

  4. Қарорлар қабул қилиш ва унинг оқибатларига

доир мулоҳазаларни тақдим этиш.
5. Ноаниқликлар мавжуд бўлган шароитда муқобил
вариантларни баҳолаш кўникмаларини шакллантириш

Дарҳақиқат, кейс-стади талабаларни ҳар қандай мазмунга эга вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилишга ўргатади. Унинг негизида муайян муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнининг умумий моҳиятини акс эттирувчи элементлар ётади. Булар қуйидагилардир: таълим шакллари, таълим методлари, таълим воситалари, таълим жараёнини бошқариш усул ва воситалари, муаммони ҳал қилиш юзасидан олиб борилаётган илмий изланишнинг усул ва воситалари, ахборотларни тўплаш, уларни ўрганиш усул ва воситалари, илмий таҳлилнинг усул ва воситалари, ўқитувчи ва талаба (талаба) ўртасидаги таълимий алоқанинг усул ва воситалари, ўқув натижалари.
“Кейс-стади” технологияси дастлаб 1870 йилда АҚШнинг Гарвард университетининг ҳуқуқ мактабида таълим жараёнида қўлланилган. Ушбу технология Гарвард университетининг бизнес мактабида 1920 йилда қўлланила бошланган. Кейсларнинг илк тўплами 1925 йилда бизнес ҳақидаги Гарвард университети ҳисоботлари асосида чоп этилган8. Ҳозирда технология хорижий мамлакатларда иқтисодиёт, бизнес соҳаларида ҳам кенг қўлланилмоқда. Ўзбекистонда мазкур технологияни таълим жараёнига татбиқ этиш йўлидаги ҳаракатлар мустақиллик йилларида фаоллашди.

Замонавий ўқитиш амалиётида ўқув кейсларининг қуйидаги турлари қўлланилмоқда (31-расм):





Таълимда қўлланиладиган “Кейс-стади”нинг тайёр вариантлари ҳам мавжуд бўлиб, уларни сотиб олиш мумкин. Бироқ, энг самарали йўл ҳар бир фан бўйича кейсларнинг мустақил яратилишига эришишдир. Биргина Гарвард университетида йилига 700 та кейс ишлаб чиқилади. Уларнинг нархи 10 $. Аммо баъзи кейсларнинг нархи 500 та 1000 $ гача. Лондон бизнес мактаби ва бошқа бизнес мактаблар ўзларида 340 нафарга яқин иштирокчиларни бирлаштирган ҳолда кейсларни яратиш билан шуғулланади.
Технология талабаларда предметни ўзлаштиришга бўлган қизиқишни, амалий кўникмаларни, вазиятни таҳлил қилиш ва тўғри қарор қабул қилишга нисбатан ижодий ёндашиш малакаларини ривожлантиради, турли муаммоли вазиятлар ва уларни ҳал қилиш асосида улар томонидан билимларнинг фаол ўзлаштирилиши учун имконият яратади.

“Кейс-стади” ёрдамида талабалар қуйидаги кўникма, малакалар9га эга бўлади:


Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling