Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

1.5. Чиниқиш ва саломатлик
Чиниқиш- организмнинг совуқ, иссиқ, қуѐш радиацияси ва турли хил 
метереологик омилларнинг зарарли таъсуротларига чидамлилигини оширишдир. 
Чиниқишнинг соғлиқни мустаҳкамлаш, шамоллаш ва бошқа касалликларнинг 
олдини олишда қадимги усуллардан бири эканлигига шифокор ўз тарғибот 
ишларида тўхталиб ўтиши лозим. 
Ўзгариб турувчи иқлим шароитлари: 
иссиқ, совуқ, қуруқ ѐки нам атмосфера босими таъсирида инсон онги ва иродасига 
боғлиқ бўлмаган ҳолда организмнинг ҳимоя механизмлари ишга киришади. 
Натижада қон томирлар тораяди ѐки кенгаяди, моддалар алмашинуви бузилади. 
Шундай қилиб, организм ташқи муҳит шароитларига мослашиб боради. 
Чиниқиш даражаси қанча кўп булса, одам шунча соғлом бўлади. 
Шифокор соғлом турмуш тарзини тарғиб қилар экан, чиниқишнинг қуйидаги 
қоидаларини билиши лозим: 
- мунтазамлик; 
- аста-секинлик; 
- ўзига хос ѐндошиш; 
- ҳар томонламалик; 
- фаоллик тартиби; 
- маҳаллий ва умумий муолажаларни биргаликда ўтказиш; 
- ўз-ўзини кузатиб бориш. 
Чиниқишда мунтазамлик йўналишларига риоя қилиш муҳим ўрин тутади. 
Узоқ танаффус қилинганда орттирилган ҳимоя таъсири сусаяди ѐки бутунлай 
йўколади. Чиниқишни оддий усулларидан бошлаш ва аста-секинлик билан яхши 
натижаларга эришиш мумкин. Ёш болалар ва катта ѐшдаги одамларнинг 
чиниқишда аста-секинлик қоидаларига риоя қилишлари муҳим аҳамиятга эга. 


63 
Организмни чиниқтиришнинг ҳаво ванналари, сув муолажалари, қуѐш 
ванналари каби турлари бор. 
1.6. Ҳиссиѐт, стресс ва саломатлик. 
Ҳиссиѐт- бу одамнинг ичи ҳаяжонини, теварак-атрофга бўлган муносабатини 
тавсифловчи жараѐндир. Руҳий ва саломатлик жараѐнларини бошқаришда 
Ҳиссиѐтлар муҳим аҳамиятга эгадир. Инсон ҳиссиѐти ва сезгилари ҳаѐт 
фаолиятида ѐки шахс ва жамиятнинг ўзаро муносабатида фойдали таъсир 
даражасини ифодаловчи одоб-аҳлоқнинг нозик ўлчови ҳисобланади
1

Бирламчи ҳиссий кўғалишда бош мия қон томирлари, вегетатив ва эндокрин 
марказлар фаолияти таъсирланади. Одам қаттиқ ҳаяжонланганда юзи оқаради ѐки 
қизаради, тахикардия, брадикардия, гипотония ѐки гипертония, мушаклар 
гипотонуси ѐки гипертонуси кузатилади. Тер, ѐғ ѐки бошқа без фаолияти 
ўзгаради. Қўрққан одамда кўз катталашиб, қорачиқлар кенгаяди, А/Б кўтарилади. 
Ташқи таъсуротлар натижасида организмда ўзгаришлар содир бўлади. Г.Сельо 
бу ҳолатни ―стресс― деб номлаган. Стресснинг асосий босқичлари: 
- Хавотирланиш даври: А/Б, ҳарорат пасайиш, юрак-қон томир системасида 
функционал ўзгаришлар. 
- Қаршилик даври, А/Б ва ҳарорат кўтарилади. 
- Чарчаш даври. 
Стресс даврлари- бу умумий мослашиш синдромининг бир кўриниши бўлиб, 
унинг асосида адреногипофизар тизимдаги бирламчи ўзгаришлар кузатилади.
Ҳаяжонланиш, кучли ҳиссиѐт анализаторлар билан боғлиқ бўлиб, булар ичида 
кўриш ва эшитиш асосий доминант вазифасини ўтайди. 
Стресснинг пайдо бўлишида турли хил омиллар: юқори ва паст ҳарорат, 
тўқнашув вазиятлари, турмуш шароитларининг кескин ўзгаришлари, турли хил 
фармакологик воситаларнинг таъсири бўлиши мумкин. Салбий таъсуротларни 
бартараф этиш йўлларини шифокор беморларга тушунтириши лозим. Аммо 
ҳамма стресслар ҳам инсон учун зарарли эмас. ―Яхши стресс‖ ѐки ―эутстресс‖ - 
организмни янги шароитларга мослашиш учун сафарбар қилади. ―Ёмон стресс‖ – 
ѐки ‖дистстресс‖ неврозлар ривожланишига сабаб бўлади. 


64 
Стресс турлари:
1. Ўткир стресс- бирдан ривожланади. 
2. Сурункали стресс- кучли ва нисбатан кучсиз бўлиб, организмга узоқ вақт 
таъсир қилади. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling