70
бўлса, мутлақ ҳисобда ўсишда давом этмоқда. Бунда
маълумотсиз одамларнинг
ҳаѐти амалда кўп болаликни хурофий ақидалар билан оқлайдиган архаик оилавий
анъаналарга бўйсунади. Пировардда ривожланган ва ривожланаѐтган
мамлакатлар
ўртасидаги тафовут бу жиҳатдан ҳам ортишда давом этмоқда. Ҳозирги вақтда
ажабтовур вазиятни кузатиш мумкин: саводхонлик мутлақ рақамларда ўсаѐтган бир
пайтда, саводсизлар, яъни ўқиш, ѐзиш, оддий арифметик
амалларни бажаришни
билмайдиган одамлар сони ҳам ўсиб бормоқда (Ҳиндистон аҳолисининг 70%,
Покистон аҳолисининг 60%, Африка мамлакатлари аҳолисининг 80% саводсиз).
Шу билан бир қаторда аксарият одамларнинг маълумот даражаси янги
технологиялар ва компьютер техникасидан кенг фойдаланувчи ҳозирги
жамиятда
тўлақонли яшаш ва меҳнат қилиш имконини бермаслиги билан боғлиқ функционал
саводсизлик ҳам ўсиб бормоқда.
Бу муаммонинг бошқа бир жиҳати шундан иборатки, жаҳоннинг
аксарият
давлатларида таълим олиш имконияти барчага тенг даражада таъминланмаган
бўлиб, бу ижтимоий кескинликнинг қўшимча манбаи ҳисобланади.
Шунингдек
ҳозирги даврда таълим сифатини яхшилаш, унинг мазмунини ижтимоийлаштириш
масаласи кўндаланг бўлиб турмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки
таълимнинг ижтимоийлашуви ўқув жараѐнида гуманитар фанларнинг ўқув
соатлари ѐки фанлар сонини кўпайтириш
эмас балки, табиий илмий фанлар
мазмунини гуманитарлаштириш, ҳар қандай илмий кашфиѐтни
инсон
манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтириши лозим. Шундагина инсон ўз
мавжудлигини сақлаб қолиш имкониятига эга бўлади. Шу нуқтаи назардан,
Ўзбекистонда 1997 йилда қабул қилинган ―Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастурида‖
айнан шу мақсадларни ўзида ифодалайди. ―Ўзбекистонда ҳар
йили таълим учун
сарфланаѐтган ҳаражатлар ялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этади.
Ҳолбуки, жаҳон тажрибасида бу кўрсаткич 3-5 фоиздан ошмайди‖1. Зеро,
инсоннинг нафақат билим олиши, балки касбий малакаларга эга бўлиши ижтимоий
саводсизликни бартараф қилишнинг муҳим омили ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: