Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Download 1.68 Mb. Pdf ko'rish
|
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2. Саломатлик ва унинг асосий кўрсаткичлари.
Биринчидан, ҳозирги пайтдаги мавжуд ижтимоий кучлар ўртасидаги зиддиятли
муносабатлар (ижтимоий-иқтисодий системалар ўртасидаги, минтақавий зиддиятлар, давлатлар, миллий ва диний низолар ва ҳ.к.) бўлиб, булар шартли равишда «интерсоциал» муаммолар деб ҳисобланади. Улар уруш ва тинчлик, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражаси ва шу кабиларни ҳам қамраб олади. Иккинчидан, «Инсон ва жамият» ўртасидаги муносабат билан боғлиқ муаммолар бўлиб, буларга илмий-техника тараққиѐти (ИТТ); маориф ва маданият; аҳоли кўпайишининг тез суръатлар билан илдам кетиши («Демографик портлаш», кишилар саломатлигини сақлаш, киши организмининг ниҳоятда тез ўзгариб бораѐтган ижтимоий муҳитга мослашиши) шунингдек, инсониятнинг келажаги каби масалаларни киритиш мумкин. Учинчидан, «инсон — табиат» муносабатларига эса хом-ашѐ ресурсларини тежаш, аҳолини озиқ — овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш, табиатни муҳофаза қилиш каби муаммолар киради. Бу гуруҳ муаммолар ижтимоий омиллар тасирида вужудга келади, уларни ҳал қилишда эса ижтимоий омилларнинг ўрнини ва аҳамиятини тўғри англаган ҳолдагина масаланинг туб моҳиятини тушуниш мумкин. Худди шунингдек, соф ижтимоий глобал муаммоларнинг ечимида табиий омилларнинг бу жараѐнга бевосита уланиб кетишини ҳам назардан соқит қилмаслик керак. Ҳам ижтимоий, ҳам табиий омиллар асосида юзага чиқадиган умумбашарий (глобал) муаммолар бир бутунликни ташкил этиб, уларга ҳар томонлама (комплекс) ѐндашиш кераклигини ҳаѐтнинг ўзи тақозо этмоқда. Бу эса, ўз навбатида, фалсафа фани зиммасига катта масъулиятлар юклайди. 2.2. Саломатлик ва унинг асосий кўрсаткичлари. Саналогия-саломатлик ҳақидаги таълимот бўлиб, жамият саломатлигини, соғлиқни сақлаш вазифаларини ва уларни амалга ошириш йўлларини ўргатади. 76 ЖССТ низомига мувофиқ саломатлик-жисмоний, руҳий ва ижтимоий жиҳатидан осойишталик ҳолатидир. соғлом ҳолатдаги кишигина ўзининг асосий вазифаси-меҳнат қилиш фаолияти билан шуғуллана олади, оиласини боқади, жамият ва давлатга фойда келтиради. Бас шундай экан, саломатлик ҳар бир киши учун неъмат, бахт саодат, меҳнат унумдорлигини, мамлакат иқтисодий қудратини ва халқ фаровонлигини ошишининг зарурий шартидир. Индивидуал саломатлик ва жамият саломатлиги фарқланади. Ижтимоий саломатлик-жамиятни ижтимоий, иқтисодий ва сиѐсий жиҳатдан ҳаракатлантирувчи омил ҳисобланади. Шунинг учун ҳам жамият саломатлигининг асосий кўрсаткичларини билиш зарурдир. Туғилиш – йил давомида туғилганлар сонининг аҳолини 1000 тасига нисбатан олинган миқдори. Ҳозирги шароитда туғилиш ўртача 15 дан 25 бирликка ўзгариб, шаҳарда қишлоқлардагига нисбатан камдир. Ўлим-1000 аҳолига нисбатан йил давомида ўлганлар сони бўлиб, ўртача 9-15 бирликни ташкил этади. Болалар ўлими ҳозирги вақтда асосий муаммоларидан бири бўлиб, оилаларни режалаштириш ҳақида тушунтириш ишларини яхши ѐълга қўйиш, оналарни этарли тиббий билимларга эга этиб бориш натижасида анча камайтирилди 4 . Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling