Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

САЛОМАТЛИК ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ 
 
Янги туғилган чақалоқлар: 
Чақалоқлар саломатлигини баҳолаш чақалоқ туғруқхонадан ѐки чақалоқлар 
касалликлари бўлимидан чиқарилгандан сўнг умумий амалиѐт шифокори уйга 
биринчи марта бориб кўриш даврида амалга оширилади. 
Чақалоқларнинг саломатлик гуруҳини баҳолашда ота- онасининг саломатлиги, 
ҳомиланинг қандай ривожланганлиги, туғилиш жараѐнининг қандай кечганлиги, 
болада туғма нуқсонлар бор-йўқлиги ҳисобга олинади
5

Янги туғилган чақалоқлар соғломлик даражаси қуйидаги гуруҳларга 
бўлинади: 
 
гуруҳга соғлом болалар, маълум вақтдан сўнг вақт ўтиб кетадиган 
физиологик ҳолатлари (транзитор иситма, сариқлик) бўлган ѐки бола организмининг 
функционал ҳолатига таъсир кўрсатмайдиган кам нуқсонли (қулоқ супраси нуқсони) 
чақалоқлар киради. 
 
гуруҳга соғлом ота ва онадан туғилган, ҳомиладорлик даври, туғилиш 
жараѐни яхши кечган онадан туғилган, Апгар шкаласи бўйича 8–10 балл деб 
баҳоланган, туғруқхонада бўлган вақтида касал бўлмаган болалар киради. 
 
IIА гуруҳга Апгар шкаласи бўйича 7–10 баллга эга бўлган, кўп туққан онадан 
чала туғилган, акушерлик анамнези яхши бўлмаган болалар киради. 
 
IIБ гуруҳга туғилишда Апгар шкаласи бўйича 6–9 балл деб баҳоланган, 
акушерлик анамнези ѐмон (оғир) (нефропатиянинг 2–3- даражаси), туғилиш турли 
хил асоратлар билан кечган, онасида сурункали касалликлари бўлган, чала туғилган, 
туғруқхонада бир ѐки бир нечта касалликларни бошидан кечирган чақалоқлар 
киради. 


79 
 
IIIА гуруҳга Апгар шкаласи бўйича 4 баллгача баҳоланган, оғир кечувчи 
орттирилган касалликлар билан касалланган чақалоқлар киради. Чақалоқлик 
даврининг охирида боланинг саломатлик ҳолати яна бир бор баҳоланади ва қайси 
саломатлик гуруҳига тўғри келса, ўша гуруҳга ўтказилади. Эрта ѐш ва мактаб 
ѐшигача бўлган болалар соғломлик даражаси комплекс баҳоланади ва саломатлик 
гуруҳларига ажратилади. Соғломлик даражасини баҳолашда қуйидаги ҳолатлар 
ҳисобга олинади. 
1) организмининг функционал ҳолати; 
2) организмнинг реактивлик ва резистентлик ҳолати; 
3) боланинг жисмоний, асаб-руҳий ҳолати бир меъѐрда 
ѐшига мос равишда ривожланиши
4) сурункали ва туғма патологик ҳолатлар. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling