Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

КОНСУЛЬТАЦИЯ ТУРЛАРИ 
Консультация директив ва нодиректив бўлиши мумкин. 
Директив консультация ўтказганда шифокор беморга тайѐр маслаҳатларни 
таклиф қилади.
Нодиректив консультация беморнинг қийинчиликларни ечишига ва тўғри хулоса 
чиқаришига ѐрдам беради. Бемор ўз давосига тўғри тушунган ҳолда ѐндашади. 
Консультация тиббий ѐрдамнинг мустақил тури бўлиб, ўз ичига қуйидагиларни 
олади: 
Шифокор билан бемор ўртасидаги ҳам корлик. 
Беморни ўқитиш. 
Тўлиқ ечимга қаратилган мақсадни аниқлаш. 
Шифокор томонидан ѐрдам ва қўллаб-қувватлаш. 
Ишончли муомалани юритиш. 
Нодиректив консультация.
Консультация усулини танлаш олдиндан шифокорлар муаммоси бўлиб келган. 
Шифокор беморнинг сиқилишини тушуниб, ўз фикрини очиқ-ойдин айтиш билан 
самарали натижаларга эришиши мумкин. Бу талабларга нодиректив қонсультация 
усули жавоб беради. Нодиректив қонсультация жараѐнида шифокор беморга 
муаммосини мустақил ҳал қилишга ѐрдам беради. Натижада бемор давога 
масъулиятли ѐндашади. 
Директив консультация. Директив ѐндашув бемор кучли ҳаяжонда бўлганда ўз 
муаммосини ўзи мустақил еча олмайдиган ҳолатларда қўлланади. 
КОНСУЛЬТАЦИЯ ВА ПСИХОТЕРАПИЯНИНГ АСОСИЙ 
ТАМОЙИЛЛАРИ 
Консультациянинг асоси – бир-бирини тушуниш ва ишонч билдириш. 
Муҳим қоида – шифокорнинг сир сақлаши. 
Беморни мулоқот давомида диққат билан тинглаш. 


82 
Беморнинг оилавий шароитини билиш. 
Ўз эмоционал ҳолатини назорат қилиш. 
Ўзини одатдагидек тутиш. 
Буйруқ бермасдан маслаҳат бериш. 
Керак бўлса консультация усулини ўзгартириш. 
ТЎҒРИ СУҲБАТ ОЛИБ БОРИШ ҚОИДАЛАРИ: 
1. Паузани ушлаб туринг. 
2. Бемор ўз ҳиссиѐтларини кўрсатишига имкон беринг. 
3. Қўллаб-қувватланг. 
4. Қизиқувчанликни намоѐн этинг. 
5. Огоҳлантириб қўйинг. 
6. Бемор сизни тўғрилашига имконият беринг. 
7. Мулоқот қилинг ва хулоса чиқаринг. 
8. Тўғри келмаганларини белгиланг. 
9. Беморингиз нима ҳис қилаѐтганини (қўрқув, хаяжон, жаҳл) 
тушунишга ҳаракат қилинг. 
10. Беморни ҳар хил усуллар билан тинчлантиришга ҳаракат қилманг. 
11. Ишсизлик сабабларини тушунтириб беринг. 
12. Беморнинг дунѐ қарашларини ҳурмат қилинг. 
13. Қуйидаги саволлар сизга ѐрдам беради: 
- агар сиз соғлом бўлганингизда ҳаѐтингиз ўзгариши мумкинмиди? 
- ким ѐки нима сизни кўпроқ хавотирга солади? 
- сизнинг қийинчилигингизнинг сабаби нимада? 
- касаллик сизга қандай таъсир кўрсатди? 
- сизнингча ҳаммасини қандай ўзгартириш мумкин? 
14. Қўллашдан қочинг: 
Тайѐр ечимдан; ўргатувчи адабиѐт бўйича қонсультация ўтказманг. 
Шахсий тажрибангиз асосидаги маслаҳатларни берманг, шахсий баҳолаш ва 
тамойилларингизни беморга ўтказманг. 
Давомли ва самарасиз суҳбат ўтказманг. 


83 
Хулоса чиқарманг. 
Ортиқча саволлар берманг. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling