93
•
Иқтисодий ѐки яшаш даражаси – фаровон яшаш тоифаси бўлиб, уни миқдор
жиҳатдан ўлчаш мумкин.
Бунга миллий даромад, истеъмол фондлари, аҳолининг
хақикий даромадлари ва
улардан фойдаланиш, уй-жой билан таъминлашниш,
тиббий хизмат кўрсатиш ва
саводходлик даражаси, иш вақти ва бўш вақтнинг
давомийлиги, даромадлари таркиби ва ҳоказоларни киритиш мумкин.
•
Ижтимоий ѐки «яшаш сифати» эса уй-жой, яшаш шароитлари ва овқатланиш,
қулайликларга эгалиги, ишдан қониқиши, мулоқотда бўлиши кабиларни баҳолаш
учун қўлланиладиган тоифа ҳисобланади.
•
Ижтимоий-рухий томони «яшаш услуби» тарзида баҳоланиб, у ҳар бир
шахснинг ўзига хос хусусиятлари – фикрлаш ва тафаккур доираси кабиларни қамраб
олади.
•
Ижтимоий-иктисодий томони эса одамларнинг жамиятда тутган ўрни,
хаѐти,турмуши, маданияти ҳам да уларнинг яшаш фаолиятларини белгилайди.
Турмуш тарзи инсонларнинг муайян ижтимоий мухитда, жамиятда ўзини
тутиши, уларнинг меҳнат фаолияти ва моддий шароитларнинг ўзаро
диалектик
муносабатларидан иборат фалсафий категория ҳамдир.
Шундай қилиб турмуш тарзи ижтимоий – иқтисодий формация ва жамиятнинг
объектив ривожланиш жараѐнлари билан боғлиқ ҳолда шаклланади.
Соғлом турмуш тарзи-шундай яшаш тарзики, унда одамлар
саломатлигига таъсир кўрсатувчи зарарли омиллар булмаслиги, инсон улардан
мутлок тарзда ўзини четга олиши керак.
Соғлом турмуш тарзи ўз асосида биологик ва ижтимоий тамойилларни
мужассамлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: