Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Қонда холестерин миқдорининг юқори даражаси


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/112
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1012553
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   112
Bog'liq
6.3.mazhmua-hirurgiya-9-16-kuchma

 
Қонда холестерин миқдорининг юқори даражаси (гиперхолестеринемия). 
Қонда холлестерин миқдорининг юқорилиги асосан овқат таркибига боғлиқ, лекин 
бунда организмнинг холестеринни синтез қилувчи генетик хусусияти ҳам таьсир 
кўрсатади. Кўпинча қондаги холестерин миқдори билан қабул қилинган овқатдаги 
тўйинган ѐғлар ўртасида яқин боғлиқлик кузатилади. Парҳезларни ўзгариши қонда 
холестерин миқдорини ўзгартиради. Иқтисодий ривожланган давлатларнинг 15% 
дан ортиқ аҳолисининг қон таркибида липидлар миқдори юқори, баъзи давлатларда 
эса бу кўрсаткич икки баробар юқори. Холестерин ѐғлар гуруҳига киради, 
организмнинг меъѐрий ҳаѐт фаолияти учун муҳим, лекин унинг миқдорининг қонда 
ошиши атеросклероз ривожланишига олиб келади. Ҳозирги вақтда қонда 
холестерин миқдорининг ошиши билан юрак қон-томир касалликларининг 
ривожланиш хавфининг орасида ўзаро боғлиқлик борлиги исботган: 

ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, агар уларга юқори 
миқдордаги холестеринли овқат берилса, уларда атеросклероз ривожланишига олиб 
келади; 

қонида холестерин миқдори ҳар хил бўлган аҳоли гуруҳларини эпидемиологик 
текширилганида, юрак ишемик касаллигининг (ЮИК) тарқалиши даражаси ҳар хил 
эканлигини кўрсатди; 


123 

ЮИК билан касалланганларнинг қонида кўпинча холестерин миқдорининг 
юқорилиги аниқланган; 

қонида генетик холестерин миқдорининг юқори бўлган шахсларда (оилавий 
гиперхолестеринемия) ЮИК эрта ривожланиши кузатилади. 
Тана вазнининг ортиқлиги. Мутахассисларнинг тадқиқотларига кўра, 
иқтисодий ривожланган давлатларнинг 11дан 38% гача аҳолиси 25-64 ѐшида 
семизлик кузатилади. Ёғларнинг ортиқча йиғилиши (кўпинча қорин қисмида) 
артериал босимнинг ошиши, липид алмашинувининг бузилиши, инсулинли диабет 
ва бошқ. каби кардиологик касалликларининг ривожланиш хавфи омилларига олиб 
келади. Семизлик буйрак, нафас функциясига, ҳайз даврининг бузилишига, қўл 
оѐқларнинг остеоартрозига олиб келиши ва подагра, ўт қопининг тош 
касалликларининг ривожланиш хавфини ошириши ҳақида аниқ маьлумотлар бор. 
Ҳозирги кунларда семизлик ҳам ривожланаѐтган ҳам ривожланган давлатларда 
эпидемия тусини олган. Катта ѐшдаги аҳолининг 50% га яқини тана вазнининг 
индекси меъѐридан кўп. 
Ортиқча тана вазнини камайтириш ва бир меъѐрда ушлаб туриш қийин 
масала, лекин ҳал қилса бўладиган масала. Тана вазнини бошқариш учун қабул 
қилаѐтган овқат миқдорини, овқат таркибини ва жисмоний фаолликни назорат 
қилиш керак. Тана вазнини меъѐрда ушлаб туриш организмга овқат билан
тушаѐтган ва чиқиб кетаѐтган калория балансига боғлиқ. Жисмоний ҳаракат 
калорияни камайтиради. Тана вазнини парҳезларсиз, секинлик билан камайтириш 
тавсия қилинади, чунки парҳез билан озиш вақтинчалик. Овқатланиш баланслашган, 
овқат эса кам калорияли бўлиши керак. Аммо овқат маҳсулотлари турли туман
одатланган, овқат истеъмол қилиш инсонга ҳузур бағишлаши керак.
ЖССТ семиришни профилактикаси бўйича қатор тадбирларни тавсия этади: 
тана вазнининг ошишида кам жисмоний фаолликнинг ролини аҳолига тушунтириш; 
ўзининг вазнини тўғри баҳолаш; иш жойида жисмоний машқларни бажариш ва 
ҳакозо. 


124 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling