Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
Амалиёт-109 бет
45.Норматив-ҳуқуқий ҳужжат - норматив-ҳуқуқий ҳужжат Қонунга
мувофиқ қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат. 46.Стипендия - олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича ва пулли - контракт асосда кундузги ўқийдиган, давомати яхши бўлган талабаларига, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, тўланадиган ойлик пул таъминоти. 47.Стипендия комиссияси - олий таълим муассасаларида талабаларга стипендиялар тайинлаш учун ўқув ишлари бўйича проректор раислигида бир ўқув йилига факультетларнинг деканлари, касаба уюшмаси ва ёшлар ташкилотлари, академик гуруҳлар, бухгалтерия вакилларидан ташкил этиладиган ва Олий таълим муассасасининг ректори тасдиқлайдиган комиссия. 48.Рейтинг назорати - олий таълим муассасасида давлат таълим стандартларига кирадиган фанлар бўйича талабаларнинг билим ва маҳоратларининг аттестацион синовлари. 49.Ўқув режа - олий таълим муассасаларининг аниқ бир таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги учун ўрнатилган тартибда Давлат таълим стандартларига асосан таянч олий таълим муассасаларининг тегишли кафедрасининг етук профессор-ўқитувчилари томонидан турдош олий таълим муассасаларининг шу соха бўйича юқори малакали мутахассисларини хамда кадрларни буюртмачиларини жалб этган ҳолда ишлаб чиқиладиган - норматив ҳуқуқий ҳужжат. 50.Ишчи ўқув режа - олий таълим муассасасининг аниқ бир таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги учун Давлат таълим стандартларига асосан таянч олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилган ўқув режага асосан хар ўқув йили учун ишлаб чиқиладиган ва ўрнатилган тартибда ОТМнинг ўқув ишлари бўйича ректори (проректори) томонидан тасдиқланадиган ўқув жараёнининг норматив ҳужжати. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling