Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Узлуксиз таълим тизими ва турлари


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/106
Sana17.11.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1782716
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   106
Bog'liq
Амалиёт-109 бет

Узлуксиз таълим тизими ва турлари: 
мактабгача таълим;  
  умумий ўрта таълим; 
 ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;  
  олий таълим; 
 олий ўқув юртидан кейинги таълим; 
  кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш; 
 мактабдан ташқари таълимни ўз ичига олади. 
Мактабгача тарбияни ривожлантириш учун қуйидагиларни 
амалга ошириш: 
-малакали тарбиячи ва педагог кадрларни устувор равишда тайёрлаш;
-мактабгача таълимнинг самарали психологик-педагогик услубларини 
излаш ва жорий этиш;
-болаларни оилада тарбиялашни ташкилий, психологик, педагогик ва 
услубий жиҳатдан таъминлаш;
-замонавий ўқув-услубий қўлланмалар, техник воситалар, ўйинчоқлар 
ва ўйинлар яратиш ҳамда уларни ишлаб чиқариш;
-мактабгача ёшдаги болаларни халқнинг бой маданий-тарихий мероси 
ва умумбашарий қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш 
учун шарт-шароитлар яратиш;
-мактабгача 
муассасаларнинг ҳар хил турлари учун турли 
вариантлардаги дастурларни танлаб олиш, мактабгача тарбиянинг барча 
масалалари бўйича малакали консультация хизмати кўрсатиш имкониятини 
яратиш;
-мактабгача тарбия ва соғломлаштириш муассасалари тармоғини 
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш механизмини ишлаб чиқиш.


33 
Умумий ўрта таълимнинг янгича тизими ва мазмунини 
шакллантириш учун қуйидагилар зарур: 
-мактабнинг I-IX синфлари доирасида сифатли умумий ўрта таълим 
олишни таъминловчи давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий 
этиш, бунда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидан кейин 
олинадиган таълим дастурлари билан мантиқий боғлиқлик ҳисобга олиниши 
лозим;
-юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш;
-ҳудудларнинг жуғрофий ва демографик хусусиятларига, шахс, 
жамият ва давлатнинг эҳтиёжларига мувофиқ равишда таълим муассасалари 
тармоқларини ривожлантириш;
-ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига мувофиқ равишда 
таълимга табақалаштирилган ёндашувини жорий этиш;
-таълим беришнинг илғор педагогик технологияларини, замонавий 
ўқув-услубий мажмуаларни яратиш ва ўқув-тарбия жараёнини дидактик 
жиҳатдан таъминлаш;
-ўқувчилар 
касб-ҳунар танлайдиган ва психологик-педагогик 
жиҳатдан маслаҳатлар оладиган марказлар тармоқларини ташкил этиш.

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling