Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/106
Sana17.11.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1782716
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   106
Bog'liq
Амалиёт-109 бет

Талаба 
олий 
таълим 
муассасасидан 
қуйидаги 
ҳолларда 
четлаштирилиши мумкин: 
 ўз хоҳишига биноан; 
 ўқишнинг бошқа таълим муссасасига кўчирилиши муносабати билан; 
 саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида); 
 академик ўзлаштира олмаганлиги (қарздорлиги) учун; 
 ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички 
тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
 бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ 
қолдирганлиги сабабли; 
 ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги 
сабабли (тўлов - контракт бўйича тахсил олаётганлар учун); 
 талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати 
билан; 
 вафот этганлиги сабабли. 
Талабалар 
ўқишини 
кўчириш, 
қайта 
тиклаш 
ва 
ўқишдан 
четлаштириш тўғрисидаги қарорлардан норози бўлганлар белгиланган 
тартибда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ёки судга мурожаат қилиш 
ҳуқуқига эга. 
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
28 декабрдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий 
малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан 
 ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги №365-сонли Қарори. 
“Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва 
илмий-педагог 
кадрларни 
аттестациядан 
ўтказиш 
тизимини 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорда қуйидагилар 
белгилаб қўйилди: 
1. Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талаблари; 
2. Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги низом; 
3.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Олий 
аттестация комиссияси аппаратининг ходимлари сони; 
4.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Олий 
аттестация комиссияси тўғрисидаги низом; 
5.Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг – фан 
доктори 
дипломининг, 
профессор, 
доцент, 
катта 
илмий 
ходим 
аттестатларининг давлат намуналари иловаларга мувофиқ тасдиқланди. 


72 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Олий 
аттестация комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги. Соғлиқни сақлаш 
вазирлиги, Фанлар академияси хамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва 
идоралар билан биргаликда Фан доктори илмий даражасини бериш бўйича 
“Илмий кенгаш тўғрисида”ги низом хамда “Илмий унвонлар бериш тартиби 
тўғрисида”ги низом ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда 
тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилиниши кўрсатиб ўтилди. 
Шунингдек, фармонда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлиги, Фанлар академияси ўз таркибида олий таълим 
муассасалари ва илмий тадқиқот институтларига эга бўлган вазирликлар ва 
идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга 
мувофиқлаштириши белгилаб қўйилди. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 
декабрдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling