Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Педагог
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
Амалиёт-109 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари”
- Ушбу низомда олий таълим муассасалари педагог кадрларига қуйидаги талаблар қўйилган.
5.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Педагог
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2006 йил 16 февралдаги №25-сонли Қарори. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари” 2006 йил 16 февралда қабул қилинган бўлиб у олий таълим муассасаларида педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимига қўйиладиган мажбурий талабларни белгилайди. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларининг ўқув жараёнини, таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш тартибини, улар 68 фаолиятини аттестациядан ўтказиш тартиб-қоидаларини тартибга соладиган бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларининг бажарилиши идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча турдаги таълим муассасалари учун мажбурийдир. Ушбу низомда олий таълим муассасалари педагог кадрларига қуйидаги талаблар қўйилган. Олий таълим муассасаси ўқитувчиси магистр даражасидан паст бўлмаган олий маълумотга (дипломли мутахассис) эга бўлиши, илмий- тадқиқот фаолиятини олиб бориши, қуйидагиларни билиши ва ижодий қўлланиш кўникмаларига эга бўлиши: Олий таълим давлат таълим стандарти (Асосий қоидалар), Кадрлар тайёрлашнинг тегишли бакалавриат таълим йўналиши хамда магистратура мутахассислиги бўйича давлат таълим стандарти; - ўқитилаётган фан бўйича ўқув дастури; - олий таълим тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ва директив ҳужжатлар; - бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассислиги бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш ва унинг сифатини таъминлашнинг замонавий методлари; - асосий ўқув режалари ва ўқув фанлари дастурларини такомиллаштириш принциплари; - ўқув юкламаларини режалаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш методлари; - ўқув фанлари мазмуни ва уларни ўқитишдаги изчиллик асослари; - ўқув машғулотларининг ҳар хил турларини (лекциялар, семинарлар, амалий машғулотлар, лаборатория машғулотлари, курс ишлари лойиҳалари, малака бўйича машғулотларни) ўтказиш методикаси; - талабалар ўртасида миллий мустақиллик ғоялари асосида маънавий- ахлоқий ва тарбиявий ишларни олиб бориш принциплари; - педагогика ва касб-ҳунар бўйича муомала қилиш назарияси ва амалиёти; - таълим жараёни қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда этика нормалари ва нутқ маданияти; - чет тиллардан биттасида сўзлашув нутқи асослари; - мустақил таълим олиш йўли билан ўз билимларини такомиллаштириш методлари; - талабаларда танқидий фикрлашни шакллантириш принциплари; - бакалавриат ва магистратура таълим дастурларида изчиллик ва мослашувчанликни ташкилий ва методик таъминлаш; - кадрлар буюртмачилари ва меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ўқув режаларини ва фанлар дастурларини шакллантириш асослари; - талабаларнинг ўз билимини мустақил оширишини ташкилий ва методик таъминлаш; 69 - талабаларнинг билимлари, маҳоратлари ва кўникмаларини рейтинг бўйича назорат қилишни ташкил этиш ва илмий-методик таъминлаш асослари; - кадрлар тайёрлаш сифатига таъсир кўрсатадиган омиллар; - таълим, фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялашни ташкил этиш асослари; - иқтидорли талабаларни қидириб топиш, танлаш ва улар билан ишлаш методлари; - олий таълимда менежмент ва маркетинг асосларини билиши. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling