Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/106
Sana17.11.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1782716
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   106
Bog'liq
Амалиёт-109 бет

Бакалавр тайёрланади: 
1.Муайян йўналишлар бўйича олий маълумотли шахслар эгаллаши 
мумкин бўлган лавозимларга; 
2.Бакалариат йўналишига мувофиқ келувчи танланган мутахассислик 
бўйича магистратурада олий таълимни давом эттиришга


104 
3.Қайта тайёргарлик ва малака ошириш тизимида қўшимча касбий 
таълим олишга. 
Магистр тайёрланади: 
1.Аниқ ихтисослик бўйича мустақил илмий-тадқиқот, илмий-
педагогик, бошқарув ва касбий фаолиятга; 
2.Магистр тайёрлашнинг тегишли мутахассислиги бўйича олий 
таълимнинг кейинги босқичи докторантурада таълим олишга; 
3.Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида 
қўшимча касбий таълим олишга. 
Олий таълим муасасаларининг қуйидаги турлари мавжуд: 
Университет: 
- билим ва таълимнинг бир қанча соҳалари бўйича олий ва ундан 
кейинги таълим турлари дастурларини амалга оширади; 
-турли соҳа мутахассисларини қайта тайёрлайди ва малакасини 
оширади; 
-фанларнинг кенг қамрови бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар 
олиб боради; 
-билимларнинг тегишли соҳалари бўйича илмий ва услубий марказ 
ҳисобланади. 
Академия: 
-билим ва таълимнинг муайян соҳалари бўйича ва ундан кейинги 
таълим турлари дастурларини амалга оширади; 
-билимнинг муайян соҳалари мутахассисларини қайта тайёрлайди ва 
малакасини оширади; 
-фан, маданият ва санъатнинг аниқ соҳалари бўйича фундаментал ва 
амалий тадқиқотлар олиб боради; 
-ўз фаолияти доирасида етакчи илмий ва услубий марказ ҳисобланади. 
Институт: 
-билимнинг бир соҳаси доирасида олий ва ундан кейинги таълим 
дастурларини амалга оширади; 
-муайян соҳа мутахассисларини қайта тайёрлайди ва малакасини 
оширади; 
-амалий ва фундаментал илмий тадқиқотлар олиб боради. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling