105
5.Илмий-тадқиқот ишлари, анжуманлар,
симпозиумларда иштирок
этиш;
6.Ўз илмий ишларини чоп эттириш;
7.Олий таълим муассасаси маъмурияти қарорлари устидан шикоят
қилиш;
8.Белгиланган тартибда ҳарбий мутахассислик бўйича таълим олиш.
Талабаларнинг қуйидаги мажбуриятлари:
1. Билим
эгаллаши;
2. Кўрсатилган муддатларда ўқув режасида кўзда тутилган барча
топшириқларни бажариши;
3. Таълим муассасаси Уставига амал қилиш;
4. Таълим муассасаси ички тартиби қоидаларига амал қилиш;
5. Талабалар турар жойи қоидаларига амал қилиш.
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг қуйидаги
ҳуқуқлари:
1. Қонунда белгиланган тартибда ихтисослигига мувофиқ иш ҳақи
олиш ва мукофотланиш;
2. Олий таълим муассасаси (факультет)
кенгашига сайланиш ва унга
сайлаш;
3.Олий таълим муассасаси фаолиятига тегишли масалаларни муҳокама
қилиш ва ҳал этишда қатнашиш;
4.Кутубхоналар, ахборот фондлари, ўқув ва илмий бўлинмалар ҳамда
таълим муассасаси Низомида кўрсатилган ёки жамоат келишувига мувофиқ,
ижтимоий-маиший, тиббий ва бошқа таркибий бўлинмалар хизматларидан
текин фойдаланиш;
5. Ўқув курслари мазмунини олий
таълимнинг давлат таълим
стандартларига мувофиқ аниқлашда қатнашиш;
6. Ўқув-тарбия жараёнининг юқори сифатини таъминлаш мақсадида,
ўзларининг шахсий хусусиятларига жавоб берадиган таълим усуллари ва
воситаларини танлаш;
7. Қонунда белгиланган тартибда олий таълим муассасаси маъмурияти
буйруқлари ва фармойишларига
норозилик билдириш;
8.Ўз
касбий фаолиятининг ташкилий ва моддий-техникавий
таъминланишини талаб қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: