Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни
Малакавий амалиёт тўғрисидаги Низом
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
Амалиёт-109 бет
6.3. Малакавий амалиёт тўғрисидаги Низом.
Ўзбекистон Республикаси “Олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёти тўғрисида”ги Низом Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 1998 йил 30 октябрдаги №305 сонли буйруғи билан тасдиқланган. Хозирги кунда барча олий таълим муассасаларида малакавий амалиётлар ушбу Низом талаблари асосида ўтказилмоқда. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахасисликлари бўйича мутахассислар тайёрлашнинг муҳим қисми бўлган талабалар амалиёти - илғop корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ўтказилади. Талабалар амалиёти бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари фанларининг назарий қисмини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган, ўқиш жараёнининг бевосита ишлаб чиқариш шароитларида ўтказиладиган давомидир. Ҳар бир амалиётнинг мақсади, мазмуни ва муддати таълим йўналиши (мутахассислик)нинг ДТС, ўқув режалари ва амалиёт дастурларида белгиланади. 108 Малакавий амалиётлар бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари давлат таълим стандартларида (ДТС) ва ўқув режаларда кўзда тутилган турли шаклларда, яъни: ўқув-танишув; ишлаб чиқариш; педагогик; битирув олди амалиётлари ва бошқа турларда ташкил қилинади. Олий таълим муассасаси таълим йўналишларининг ўзига хослигини ҳисобга олиб, кадрлар буюртмачилари талабларига биноан, ОТМ Илмий Кенгаши қарорига мувофиқ амалиётнинг бошка турларини киритиш ҳуқуқига эга Хозирги кунда олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларида талабаларни малакавий амалиётлари амалдаги ДТС ва ўқув режаларга асосан 12- хафтадан 24 хафтагача қўйилган. Амалиётларга ОТМ ректори буйруғи билан кафедраларнинг ишлаб чиқаришни яхши биладиган, тажрибали профессорлар, доцентлар ва ўқитувчилар раҳбарлик қилади. Амалиёт раҳбарининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: зарурий тайёргарлик ташкил этиш учун амалиёт объектларига амалиёт бошланишидан олдин бориш: талабаларнинг амалиётга боришидан олдин ташкилий тадбирлар (амалиёт ўтказиш тартиблари, хавфсизлик техникаси ҳақида кўрсатмалар бериш ва ҳ.к) ни ўтказишни таъминлаш; талабаларни кафедра топшириқларида кўзда тутилган илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш; амалиёт объектларида талабаларни меҳнат шароитлари меъёрдагидек таъминланганлигини назорат қилиш; талабаларни ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилишларини назорат қилиш; амалиёт якунлари бўйича талабалар илмий анжуманлари тайёрланишида ва амалиёт натижалари ҳимоясида иштирок этиш; талабаларнинг амалиёт бўйича ҳисоботларини кўриб чиқиш ва тавсиянома бериш; Талабалар амалиёт ўтганлиги ва уларнинг амалий тайёргарлигидаги камчиликлари кўрсатилган, амалиётни янада такомиллаштириш бўйича баён этилган таклифлар, ёзма ҳисоботни кафедра мудирига тақдим этиш; барча амалиёт билан боғлиқ ишларни амалиётдан бириктирилган раҳбар билан биргаликда амалга ошириш ва хоказолар. Талабалар амалиётининг умумий раҳбарлиги амалиёт объекти раҳбарининг буйруғи билан масъул ходимларнинг бирига юклатилади. Цех, бўлим, лаборатория кабиларда талабалар амалиётининг бевосита раҳбарлиги амалиёт объекти бошлиғининг буйруғи билан таркибий бўлимнинг юқори малакали мутахассиси зиммасига юкланади. Талаба амалиёт ўтишда: 109 амалиёт дастурида кўзда тутилган топшириқларни тўлиқ бажариши; амалиёт объектининг ички меҳнат тартиб қоидаларига бўйсуниши; меҳнат муҳофазаси, ҳавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини ўрганиши ва қатъий риоя қилиши; бажарилган иш ва унинг натижалари учун шу амалиёт объектлари ишчилари қатори жавобгарлик олиши; кундалик дафтар юритиши, чизмалар, тасвирлар ва бошқаларни бажариши; амалиёт раҳбарига барча топшириқлар бажарилгани ҳақида ёзма равишда ҳисобот бериши ва амалиёт бўйича якуний хисоботни топшириши лозим. Амалиёт якунида талаба юқорида айтиб ўтилганидек, ёзма ҳисобот тайёрлайди ва уни бевосита амалиёт объектидан тайинланган рахбар имзолаган кундалик дафтар билан бирга олий таълим муассасасидан тайинланган рахбарга топширади. Ҳисобот талабанинг амалиёт даврида бажарган муайян ишлари тўғрисидаги маълумотлар, амалиёт обьекти бўлимларининг қисқача изохи, улар фаолиятининг ташкилий асослари, амалиёт натижалари бўйича хулоса ва таклифларни ўз ичига олади. Амалиёт якунида талаба ўз ҳисоботини факультетда ёки кафедрада тайинланган комиссия олдида ҳимоя қилади. Амалиёт ҳисоботлари ҳимояси натижалари факультет Илмий Кенгашларида ва олий таълим муассасасининг ўқув-услубий кенгашида муҳокама қилинади. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling