Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
Амалиёт-109 бет
Амалиёт ўтган хар бир талаба:
биринчидан, амалиёт ўтиш жараёнини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини бериши; иккинчидан, чет эллардаги ишлаб чиқариш тажрибаларини ўрганиши унинг илғор натижаларини амалиётга жорий этишга эътибор бериши; учинчидан, хисобот мазмунини шакллантиришда хар бир талаба ўз мутахассислиги бўйича амалиёт давомида олган маълумотларни олдинги маълумотлар ва интернетдан олинган маълумотлар билан қиёсий таҳлил қилиши лозим. Шу ўринда ўринли бир савол туғилади хозирги кунда олий таълим муассасаларида талабаларнинг малакавий амалиёти қандай ўтказилмоқда? Малакавий амалиётларнинг меъёрий ҳужжатлар билан таъминланиши қай аҳволда? Афсуски айрим олий таълим муассасаларида малакавий амалиётларга етарлича ахамият берилмаяпти бунинг натижасида ДТС ва ўқув режаларда назарда тутилган малакавий амалиётлар фақатгина қоғозда ёки талабаларни амалиёт бўйича якуний қайдномаларида ўз мужассамини топмоқда. Назарий билим олган лекин уни амалиёт билан боғлай олмайдиган кадрлар эртага қандай қилиб ўз фаолиятини олиб бориши мумкин. 110 Президентимиз И.А.Каримовнинг “Келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом, баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир”, “Билимга чанқоқ, истеъдодли ёшларни танлаб, уларни Ватанга фидоий инсонлар қилиб тарбиялаш муқаддас вазифадир”, “Биз ўз истеъдодли, фидоий болаларимиз, фарзандларимизга билим ва касб чўққиларини забт этиш учун қанот беришимиз зарур”, “Менинг энг катта ишончим ва умидим ёшлардан” деган фикрларни хозирги кунда амалиёт учун жуда ўринлидир. Президентимизнинг фикр ва мулоҳазаларига асосланиб олий таълим муассасаларида малакавий амалиётлар хусусида юқорида келтирилган камчиликларни бартараф қилиш учун қуйидагиларни амалга ошириш зпарур: 1.Олий таълим муасасалари факультетларида жамоатчилик асосида факультет деканининг амалиёт ишлари бўйича муовини лавозими киритилиши лозим. 2.Олий таълим муассасаларида барча таълим йўналишлари ва магистратура мутахасисликлари бўйича малакавий амалиётларни ўтказилишини танқидий ўрганиб чиқиш ва амалиётларни ўтказилишининг оптимал йўлларини ишлаб чиқиш лозим. 3.Олий таълим муасасаларида режалаштирилган малакавий амалиётларни меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш хар бир амалиёт тури бўйича махсус дастурларни ишлаб чиқиш лозим. 4.Олий таълим муассасалари ва амалиёт объектлари ўртасида хамкорлик шартномаларини хозирги кун талабидан келиб чиқиб қайта шакллантириш лозим. 5.Факультетларда малакавий амалиётларни ўтказиш бўйича амалиётга қатнашадиган ва амалиётга рахбарлик қиладиган профессор ўқитувчилар учун махсус семинарлар ташкил қилиш лозим. 6. Битирувчиларни ишга жойлаштириш масаласида амалиёт объектлари билан мутахассис чиқарувчи кафедралар ўртасида узвий алоқани йўлга қўйиш лозим. 7. Хар бир фанга ажратилган умумий соатлар миқдоридан келиб чиқиб амалиёт дастури ишлаб чиқилиши ва календар режаси тузилиши лозим. 8.Амалиёт раҳбарлари талабалар амалиёт ўтганлиги ва амалиёт ўтказишда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатилган хамда амалиётни янада такомиллаштириш бўйича ўз таклиф ва тавсиялари тўғрисидаги ёзма ҳисоботни кафедра мудирларига тақдим этишлари лозим. 9.Олий таълим муассасаларида амалиётни молиялаштириш масаласини хозирги кун талабидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш лозим. 10. Олий таълим муасасаларининг хар бир факультети амалиёт бўлимида қуйидаги ҳужжатлар шакллантирилиши лозим: Амалиёт низомлари Амалиёт жадвали Амалиёт дастурлари Амалиёт рейтинг графиги ва баҳолаш мезонлари 111 Амалиёт календар режалари Амалиёт техника хавфсизлиги журнали Амалиёт кундалиги Амалиёт ҳисоботларини қабул қилиш журнали Амалиёт хисоботлари Амалиёт хисоботи бўйича кафедра баённомалари Амалиёт бўйича Илмий Кенгаш баённомалари Амалиёт бўйича Ўқув-услубий Кенгаш баённомалари Амалиёт бўйича хамкорлик шартномалари Амалиёт бўйича буйруқлар ва ҳоказолар. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling