Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
Амалиёт-109 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОТМ Илмий кенгаши
намунавий Низом.
Олий таълим муассасасининг Илмий кенгаши тўғрисидаги намунавий Низом, Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2011 йил 3 декабрдаги №487-сонли буйруғи билан тасдиқланган. Ушбу Низом олий таълим муассасаларида Илмий кенгаш фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди. Олий таълим муассасаси фаолиятига тегишли асосий масалаларни кўриб чиқиш учун ОТМ ректори раислигида Илмий кенгаш ташкил этилади. 4 Илмий кенгаш таркиби ОТМ ректори, проректорлар, факультет деканлари, олий таълим муассасаси таркибига кирувчи мустақил ташкилот ва тармоқлар директорлари, мутахассис чиқарувчи кафедралар мудирлари, бўлим бошлиқлари, шунингдек, жамоат ташкилотлари раҳбарларидан ташкил этилади. ОТМ Илмий кенгашининг ваколат муддати - 5 йил. 4 ОТМ Илмий кенгаши 2013 йилдан бошлаб ОТМ Кенгаши деб номланган. 120 Илмий кенгаш таркиби ОТМ ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Илмий кенгашнинг мақсади - олий таълим муассасаси жамоаси сайъ- харакатлари, интелектуал салохияти ва қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, олий таълимнинг давлат таълим стандарти талаблари даражасида мукаммал билим, малака, кўникмаларига эга бўлган профессионал мутахассислар тайёрлашга йўналтиришдан иборат. ОТМ Илмий кенгаши: -олий таълимнинг тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ ДТС, ўқув режалар ва фан дастурларининг қатъий бажарилишини ўрганиб чиқади ҳамда устивор масалалар бўйича тавсия ва топшириқлар белгилайди; -ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий - маърифий ишлар режалари ижроси бўйича масалаларни муҳокама қилади ва тегишли қарорлар қабул қилади; -профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш хусусидаги масалаларни муҳокама қилади ва қарорлар қабул қилади; -факультетларнинг ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий - маърифий ишлари тўғрисидаги, академик лицейлар, олий таълим муассасаси қошидаги илмий жамиятларнинг фаолияти тўғрисидаги, шунингдек, маркетинг хизматининг буюртмачиларни битирувчи мутахассисларга бўлган эхтиёжи, буюртмачи ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари тўрисидаги ҳисоботларни эшитади ва тегишли қарорлар қабул қилади; -асосий буюртмачи ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар билан корпоратив ҳамкорликни ривожлантириш, моддий – техник базани мустаҳкамлаш хамда талабаларнинг малакавий амалиёти самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилади ва уларни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади; -хорижий мамлакатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича қарорлар қабул қилади ва бошқа масалалар бўйича тегишли тадбирларни белгилайди. ОТМ Илмий кенгаши ўз фаолиятини ҳар ўқув йили учун ишлаб чиқиладиган режага мувофиқ амалга оширади. Илмий кенгаш режаси Илмий кенгаш томонидан кўриб чиқилади хамда ОТМ ректори томонидан тасдиқланади. Олий таълим муассасасининг ўқув, ўқув - услубий, илмий-тадқиқот, маънавий – маърифий ва ташкилий ишларга доир барча масалалар бўйича Илмий кенгаш қарорлари очиқ овоз бериш тартибида кўпчиликнинг овози билан қабул қилинади. Илмий кенгаш қарорлари ОТМ ректори томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради. Илмий кенгаш мажлиси баённома билан расмийлаштирилади ва баённомалар илмий кенгаш раиси ва илмий котиби томонидан имзоланади. 121 Илмий кенгаш раиси мунтазам равишда илмий кенгаш қарорларининг бажарилишини ўрганиш бўйича ишчи гурухларини ташкил этади ва Илмий кенгаш аъзоларига уларнинг натижалари тўғрисида ахборот беради. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling