Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


 “Иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва уларни мақсадли


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/106
Sana17.11.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1782716
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   106
Bog'liq
Амалиёт-109 бет

6.8. “Иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва уларни мақсадли 
тайёрлаш тўғрисида”ги намунавий Низом. 
Давлат истеъдодли ёшларни алоҳида қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистон 
Республикасида давлат ташкилотлари ҳамда жамоат бирлашмалари
мансабдор шахслар истеъдодли ёшларни аниқлашда ва уларнинг ижодий 
камол топишида кўмаклашишлари шарт. Ана шу мақсадда Ўзбекистон 
Республикасида фан ва техника, иқтисодиёт, бошқарув, санъат соҳаларида 
истеъдодли ёшларни қидириб топишни, уларни муҳофаза қилиш ва қўллаб-
қувватлашни 
амалга 
оширишда 
моддий-техника базалари 
билан 
таъминланган давлат муассасалари, жамоат ташкилотлари ва комиссиялари 
фаолият кўрсатади. Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари
республика ва маҳаллий бюджетлар ҳамда бошқа манбалардан пул билан 
таъминланади. 
Иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва уларни мақсадли тайёрлаш 
тўғрисидаги низом Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 10 
июлдаги № 185 сонли буйруғи билан тасдиқланган бўлиб унда иқтидорли 
талабаларни излаш, аниқлаш тартиби хамда улар билан мақсадли ишлашнинг 
шакл ва услублари белгиланган. 
Иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва уларни мақсадли 
тайёрлашнинг асосий мақсади - Республиканинг илмий ва ижодий 
салохиятини ривожлантирувчи интелектуал элитани тайёрлаш ва бу борада 
юксак истеъдод сохибларига, билимнинг тегишли соҳалари ва фаннинг аниқ 
йўналишлари бўйича ўз табиий қобилиятларини намоён этиш ва 
ривожлантириш, ўзларидаги ноёб истеъдодни рўёбга чиқариш учун 
имконият яратиш. 
Иқтидорли талабаларни мақсадли тайёрлаш вазифаларига: 
-иқтидорли талабаларнинг интелектуал салохияти чуқур билим олишга 
ва қобилиятларини ривожлантиришга алохида эътибор қаратиш; 
-малакали профессор-ўқитувчиларни иқтидорли талабалар билан 
индивидуал ишлашга жалб этиш; 
-илм-фан тараққиётининг устивор йўналишлари бўйича илмий 
тадқиқот ишларига иқтидорли талабаларни кенг жалб этиш; 
-иқтидорли талабалар бўйича республика банки ва мониторингини 
шакллантириш; 
-махсус ўқув дастурлари ва прогрессив педагогик технологияларни 
ишлаб чиқиш; 
-буюртмачилар талабларини қондирувчи малакали, ҳар томонлама 
камол топган кадрларни тайёрлаш ва хоказолар киради. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling