Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


“Олий таълим муассасасининг факультети тўғрисида”ги


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/106
Sana17.11.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1782716
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   106
Bog'liq
Амалиёт-109 бет

6.10.“Олий таълим муассасасининг факультети тўғрисида”ги 
намунавий Низом. 
“Олий таълим муассасасининг факультети тўғрисида”ги намунавий 
Низом, олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2011 йил 3 декабрдаги 
№487 
сонли 
буйруғи 
билан 
тасдиқланган. 
Ушбу 
Ўзбекистон 
Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури тўғрисида”ги қонунларига ҳамда “Олий таълим тўғрисида”ги 
Низомга мувофиқ олий таълим муассасаларида факультет фаолиятини 
ташкил этиш тартибини белгилайди. 
Факультет - ОТМ бошқарув тузилмасининг таркибий бўлинмаси 
бўлиб, унинг фаолияти тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари 
бўйича талабаларни ўқитиш, таълим - тарбия жараёнларини узвий ва 
уйғунлашган ҳолда олиб бориш, илмий - педагогик кадрлар тайёрлаш, малака 
ошириш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, кафедраларда илмий-тадқиқот 
лойихаларини 
бажариш 
ишларини 
мувофиқлаштирувчи 
тузилма 
хисобланади. 
Факультет одатда ўз таркибига киритилган бакалариат таълим 
йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига тааллуқли кафедра ва 
лабораторияларни, шунингдек ОТМ таркибидаги, фаолият мазмуни бўйича 
факультет ихтисослигига мос бўлган бошқа кафедраларни бирлаштиради.
ОТМнинг факультети таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини 
кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида йирик корхона ва муассасалар 
қошида, шунингдек, белгиланган тартибда тузилган битим асосида хорижий 
таълим муасасалари билан ҳамкорликда ҳам ташкил этилиши мумкин. 
Факультет кадрлар тайёрлаш жараёнини ишлаб чиқаришдан ажралган 
ва ажралмаган ҳолда амалга оширади. 
Факультет – ОТМ Илмий кенгашининг тавсияси асосида олий 
таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган 
ҳолда ОТМ ректорининг буйруғи билан ташкил этилади. 
Факультет ишига рахбарликни факультет декани амалга оширади. 
Факультет декани, Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги билан келишилган 
ҳолда ОТМ ректори томонидан тайинланади. 
Факультет декани ҳар йили ОТМ Илмий кенгашида ўтган ўқув йили 
давомида амалга оширилган, ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-
маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича хисобот беради ҳамда факультет 
фаолиятининг натижалари бўйича тўла маъсулиятни ўз зиммасига олади. 
Факультет фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун 
декан раислигида факультетнинг Кенгаши ташкил этилади. 
Бундан ташқари ушбу низомда факультет деканининг бир қатор 
вазифалари белгилаб қўйилган. Ушбу намунавий низомга асосан хар бир 


122 
ОТМнинг факультети ўзининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда 
факультет низомини ишлаб чиқади ва ўрнатилган тартибда тасдиқлайди.

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling