Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/106
Sana17.11.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1782716
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   106
Bog'liq
Амалиёт-109 бет

Ўзбекистон 
Республикасининг 
таълим 
тизими 
ўз 
ичига 
қуйидагиларни олади: 
-давлат стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга 
оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари;
-таълим 
тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини 
таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-
педагогик муассасалар;
-таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга 
қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар. 
Ўзбекистон Республикасида таълим мактабгача таълим, умумий ўрта 
таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан 
кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш,
мактабдан ташқари таълим турларида амалга оширилади. 
Мактабгача таълим одатда давлат ва нодавлат мактабгача таълим 
муассасаси, қисқа муддатли гурухлар тузиш орқали амалга оширилади. Бу 
таълим олти-етти ёшгача оилада, болалар боғчасида ва мулк шаклидан қатъи 
назар бошқа таълим муассасаларида олиб борилади хамда у бола шахсини 
соғлом ва етук, мактабда ўқишга тайёрланган тарзда шакллантириш 
мақсадини кўзлайди. 
Умумий ўрта таълим одатда умумий ўрта таълим олиш учун зарур 
бўлган саводхонлик, билим ва кўникма асосларини шакллантириш
билимларнинг зарур ҳажмини бериш, мустақил фикрлаш, ташкилотчилик 
қобилияти ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантириш, дастлабки 
тарзда касбга йўналтириш ва таълимнинг навбатдаги босқичини танлаш 
мақсадини кўзлайди.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими академик лицей ёки касб-ҳунар 
коллежида амалга оширилади. Унинг асосий мақсади ўқувчиларнинг 
интеллектуал қобилиятларини жадал ўстиришни, уларнинг чуқур, 
табақалаштирилган ва касб-ҳунарга йўналтирилган билим олишларини 
таъминлаш, ўқувчининг касб-ҳунарга мойиллиги, маҳорат ва малакасини 
чуқур ривожлантириш, танланган касблар бўйича бир ёки бир неча ихтисос 
олишни таъминлаш ҳисобланади. 
Олий таълим олий ўқув юртларида (университетлар, академиялар, 
институтлар ва олий мактабнинг бошқа таълим муассасаларида) 


27 
кўрсатилади. 
Олий 
таълимнинг 
асосий 
мақсади 
олий 
таълим 
йўналишларидан бири (бакалавриат) ёки аниқ мутахассислик бўйича 
(магистратура) бўйича пухта билим бериш ҳисобланади.

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling