22
Бешинчидан, Конституциямиз жаҳон
конституциявий тажрибасига
кенг таяниши ва ижобий томонлардан атрофлича фойдаланганлиги билан
ҳам ажралиб туради. Конституциямиз энг тараққий
этган мамлакатлар,
хусусан, АҚШ, Туркия, Франция, Германия Швеция,
Италия каби Fарб
давлатлари, руҳияти ва этник жиҳатлардан бизга яқин бўлган Япония, Миср,
Ҳиндистон ва бошқа Шарқ давлатларининг бой тажрибасидан энг
демократик жиҳатларини, инсонпарварлик ғояларини
тараннум этувчи
халқаро ҳужжатларнинг талабларини ўзида жамлаган.
Олтинчидан, Конституциямизни мустақил давлатимиз равнақининг
ҳуқуқий кафолати даражасига кўтарувчи энг муҳим белги унда жаҳоннинг
илғор
конституциявий
тажрибасини
миллий-маънавий
ва
ҳуқуқ
қадриятларимизга, ўзбек халқининг бой тарихига уйғунлаштирилиб
қўлланилганидадир.
Мустақил давлатимизнинг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган
Конституцияси аввалги Конституциялардан ўзининг юридик мазмун ва
моҳияти жиҳатидан фарқ қилиб, бу Конституцияда давлатнинг мустақиллиги
мустаҳкамланди. Конституциямизнинг асосий моҳияти унинг халқ
манфаатлари учун хизмат қиладиган, ҳуқуқий демократик давлат қуриш
асослари белгилаб берилганлигидадир.
Do'stlaringiz bilan baham: