АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРНИНГ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ - Педагогик технология – бу муайян лoйиҳa асосида ташкил этиладиган, aниқ мaқcaдгa йўнaлтиpилгaн ҳaмдa yшбy мaқcaднинг нaтижaлaнишини кaфoлaтлoвчи пeдaгoгик фaoлият жapaёнининг мaзмyнидиp.
- Ўқитиш технологияси – ўқув машғулотининг ҳар бир босқичини алоҳида-алоҳида лойиҳалаш, кутиладиган натижаларни олдиндан аниқлаштириш, ҳар босқичда қўлланиладиган шакл, метод ва воситаларини оқилона танлаб олиш, профессор-ўқитувчи ва талабанинг вазифаларини ойдинлаштириш қаратилган алгоритмик кетма-кетлик.
- Тарбия технологияси – тарбия натижаларига асосланиб, тарбиянинг мақсад ва вазифаларини ойдинлаштириш, тарбия жараёнининг ҳар бир босқичини алоҳида-алоҳида лойиҳалаш, тарбиянинг шакл, метод ва воситаларини аниқ белгилаб олишга қаратилган тизимли жараён.
АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ - Идентив ўқув мақсади – технологик жараённинг асосий компоненти бўлиб, кутиладиган натижага айнан мос келадиган ўқув мақсади. Идентив ўқув мақсади ўз навбатида ўқув вазифаларига айлантирилади. Мазкур ҳаракатни амалга оширишда кенг оммалашган Б.Блум таксономиясидан фойдаланилади.
- Интерфаол метод – ўқув жараёнининг таркибий қисми бўлиб, бир вақтнинг ўзида ҳам профессор-ўқитувчи, ҳам талабани фаоллаштиришга йўналтирилган ўқитиш усуллари мажмуи.
- График органайзерлар – ўқув жараёнида қўйилган мақсадга эришишда ёрдам берувчи чизма, жадвал, графиклар мажмуи. Агар график органайзерларни ўқитувчи тайёр (тўлдирилган) ҳолда қўлласа восита вазифасини, талабаларнинг машғулот мавзусига доир билимларини мустаҳкамлаш ва фикрлашини ривожлантириш мақсадида ишлатилса, метод вазифасини бажаради.
ТАЪЛИМ АМАЛИЁТИДА “ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ” ТУШУНЧАСИ УЧ ДАРАЖАДА ҚЎЛЛАНИЛАДИ: - Умумпедагогик (макро) даража. Мазкур даражага мувофиқ келадиган технологиялар яхлит педагогик жараёнга тегишли бўлиб, таълим тизимининг барча турларида қўллаш имконини беради.
- Хусусий-методик (мезо) даража. Ушбу даража ўзида маълум бир ўқув фани, алоҳида таълим олувчилар гуруҳи, маълум ихтисосликка мансуб педагогларга йўналганликни акс эттиради.
- Локал даража (микро). Мазкур даражага тегишли технологиялар ўқув-тарбия жараёнининг алоҳида таркибий қисми, алоҳида шахс сифатларини шакллантириш, махсус ўқув кўникма ва малакаларини таркиб топтиришга хизмат қилади.
- Педагог – ягона субъект, талабалар – педагогик жараён объекти
- Педагог – бошлиқ, ҳакам
- Талаба ҳали шаклланмаган шахс
- Ўқитишнинг тушунтириш – кўргазмали усули
- Ташаббус ва мустақиллик сўндирилган
- Индивидуаллаштирилган ўқитиш
- Билимлар, кўникма ва малакалар ўртача ўзлаштиришга йўналтиради.
- Педагогнинг талабага муносабати
Do'stlaringiz bilan baham: |