- Технологик жараённинг мазмуни ва моҳияти
- Ўқув жараёни мақсади ва вазифаларини ойдинлаштириш
- Ўқитиш шакл, метод ва воситаларини оқилона танлаб олиш
- Амалга ошириладиган ўқув жараёнининг ҳар бир босқичини алоҳида-алоҳида лойиҳалаш
ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТЕХНОЛОГИЯЛАШТИРИШ БОСҚИЧЛАРИ - ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИНИ АНИҚЛАШТИРИШ
- МАШҒУЛОТ БОСҚИЧЛАРИ ВА ВАҚТНИ ТАҚСИМЛАШ
- КУТИЛАДИГАН НАТИЖАЛАРНИ ОЙДИНЛАШТИРИШ
- ШАКЛ, МЕТОД ВА ВОСИТАЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ
- НАЗОРАТ ВА БАҲОЛАШ ТАРТИБИНИ БЕЛГИЛАШ
ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИНИ АНИҚЛАШТИРИШ - Таълим мақсадлари – диагностик, ўқиш-ўқитиш қайта ишлаб чиқиладиган – такрорланадиган бўлиши учун ҳар бир мақсад эри-шиладиган бўлиши лозим, яъни таълим мақсади шундай ифода-ланиши лозимки, унга эришилгани ҳақида айнан бир хил ҳукм чиқариш мумкин бўлсин. Талабани ўрганиш натижасини англай-диган вазифалар ойдинлаштирилган ўқув мақсадлари дейилади. Ойдинлаштирилган мақсадлар талабанинг кузатиш, ўлчаш мумкин бўлган ҳаракатларини назарда тутади.
- Анъанавий таълим мазмуни кўпинча, мавзулар шаклида бўлиб, улардан аниқ бир хил маъно англатадиган ўқув мақсадларини аж-ратиб олиш қийин. Ўқув вазифалари (ойдинлаштирилган мақсад)-ларини ифодалашни осонлаштириш мақсадида талаба билиб, ўрга-ниб олган ҳаракатларни акс эттирадиган феъллардан фойдаланиш тавсия этилади. Масалан, билади (аниқ фактни, қоидани), изоҳлайди (схема, график, диаграммани); чиқаради (хулосани); қўллайди (тушунчани – янги вазиятда); намойиш этади, ажратади, топади (хатони) кабилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |