Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҒрисида


Download 106.92 Kb.
bet8/16
Sana11.01.2023
Hajmi106.92 Kb.
#1088119
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Олдинги таҳрирга қаранг.
монография (ижтимоий-гуманитар фанлар учун), талабгорнинг диссертация мавзуси бўйича тегишли илмий журналларда, шу жумладан хорижий журналларда чоп этилган сони бўйича (бошқа талабгорларга нисбатан) кўп миқдорда илмий мақолага эга бўлганлар;
(24-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
диссертация тадқиқоти ҳажмининг 50 фоиздан кўп қисмини бажарганлар.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 684-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.08.2019 й., 09/19/684/3601-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Қабул комиссияси таянч докторантурада таълим олувчиларнинг кириш имтиҳонлари натижаларини мажлис протоколи билан расмийлаштиради ва беш кун муддатда Коллегиал органга тасдиқлаш учун киритади. Стажёр-тадқиқотчилик ва докторантурада таълим олувчи талабгорлар бўйича ўтказилган суҳбат натижалари ҳам Коллегиал орган қарори билан тасдиқланади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Шу билан бирга, Коллегиал орган қарорида таянч докторантура ва докторантурага қабул қилинганларнинг докторлик диссертацияси мавзулари тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қабул комиссияси докторантурага кириш имтиҳонлари ва суҳбат жараёнларини видео кузатув остида (онлайн трансляция) ўтказиш чораларини кўради.
Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари бўйича топшириладиган биринчи фан (мутахассислик ёки чет тили) умумий балининг 50 фоизидан кам балл тўплаган талабгорлар кейинги босқичга ўтказилмайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурага ўқишга қабул қилиш илмий ташкилот ёки таълим муассасаси раҳбари буйруғи билан ҳар йили 5 декабргача амалга оширилади. Бунда стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурада таълим олиш кейинги йилнинг 1 январидан бошланади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда илмий раҳбарлар ва илмий консультантлар (консультант бўлган тақдирда) ҳам белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва (ёки) докторантурада ўқишга қабул қилинганлар, уларнинг тасдиқланган мавзулари, илмий раҳбарлари ва илмий консультантлари (консультантлар тайинланган ҳолатларда) тўғрисидаги маълумот:
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илмий ташкилот ёки таълим муассасаси томонидан — юқори вазирлик, идора ва ташкилотларга ҳар йили 10 декабргача;
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан — ҳар йили 15 декабригача Ягона электрон тизимга киритилади.
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)

Download 106.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling