Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҒрисида


Download 106.92 Kb.
bet9/16
Sana11.01.2023
Hajmi106.92 Kb.
#1088119
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Стажёр-тадқиқотчи ва докторант илмий раҳбар ва консультант (консультант тайинланган ҳолатларда) билан биргаликда якка тартибдаги режасини ишлаб чиқади. Якка тартибдаги режа стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантурага ёки докторантурага ўқишга қабул қилингандан кейин бир ойда Коллегиал орган қарори билан тасдиқланади ва Ягона электрон тизимга юкланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
29. Илмий раҳбар докторант учун ихтисослик бўйича назарий-методологик дастур ишлаб чиқади. Назарий-методологик дастур таянч докторантурага ўқишга қабул қилингандан бошлаб бир ой муддат ичида Коллегиал орган томонидан тасдиқланади.
Назарий-методологик дастур методологиянинг умумий концепцияси ва масалаларини, мазкур ихтисослик бўйича назарий асосларни ва илмий тадқиқот усулларини ўз ичига олади. Назарий-методологик дастур таянч докторант томонидан ўқишнинг биринчи йили мобайнида илмий раҳбарнинг ёрдамида ўзлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ўқишга қабул қилинган санадан бошлаб:
стажёр-тадқиқотчиликда — таҳсил олувчи шахсларга стажёр-тадқиқотчи лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади;
таянч докторантурада — таҳсил олувчи шахсларга илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) кичик илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади;
докторантурада таҳсил олувчи шахсларга фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган етакчи илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурага ўқишга қабул қилиш бўйича тасдиқланган квоталарини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар параметрларида белгиланган тартибда таълим муассасаси учун — «Таълим» соҳаси бўйича ва илмий ташкилот учун — «Фан» соҳаси бўйича зарур маблағлар ажратишни назарда тутади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олий ҳарбий таълим муассасаларига (кейинги ўринларда «ОҲТМ» деб юритилади) қабул қилинган таянч докторант ва докторантларнинг моддий таъминоти ҳарбий хизматчилар учун қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурада ўқиш муддати узоқ вақт касал бўлиш, ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлиш даврига, шунингдек ҳарбий йиғинларга чақирилиш муносабати билан узайтирилиши мумкин.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларни бир илмий ёки таълим ташкилотидан бошқасига кўчиришга йўл қўйилмайди.
Қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилган илмий ва таълим ташкилотларида таълим олган стажёр-тадқиқотчи ва изланувчилар тугатилган илмий ва таълим ташкилотларнинг ҳуқуқий вориси этиб белгиланган илмий ва таълим ташкилотларга ўқишни давом эттиришлари учун ўтказилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига изланувчилар докторлик диссертацияларини Олий таълимдан кейинги таълимга қўйиладиган давлат таълим талабларига мувофиқ малакавий имтиҳонларни топширганларидан кейин ҳимоя қилишга қўйиладилар.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертациясини ўқиш муддати тамом бўлишидан олдин ҳимоя қилганларга, шунингдек уларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларига муассаса раҳбарининг буйруғи билан ўқиш муддатининг қолган даври (муддати) учун кўзда тутилган тегишинча стипендиянинг ҳамда докторант билан олиб борилган иш учун тўловнинг жами миқдори ҳажмида тегишли диплом тақдим этилган кундан бошлаб кўпи билан 20 кун муддатда бир марталик бериладиган мукофот тўланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Таълим муассасасида илмий раҳбарлар ва консультантлар томонидан докторант билан олиб борилган иш умумий ўқув юкламасига киритилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун 75 соат ва докторант учун бир йилда 100 соат ҳажмида ҳар ойда тўланади.
ОҲТМда илмий раҳбарлар ва консультантларга иш ҳақи тўлови тизимида ОҲТМ мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Илмий ташкилотда илмий раҳбарлар ва консультантларнинг докторантлар билан меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар ойда ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган тартибида ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун 75 соат ва докторант учун бир йилда 100 соат ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан «Фан» соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган, шунингдек, тўлов-контракт асосида қабул қилинган докторантларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ўқитиш учун келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурада ўқиш муддати докторантларнинг умумий иш стажига қўшилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Олий таълимдан кейинги таълимни тугатганлар таянч докторантура ёки докторантурага қайта қабул қилинмайди.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 106.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling