Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҒрисида
Download 106.92 Kb.
|
ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ Олдинги таҳрирга қаранг. ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА (қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Қуйидагилар: Олдинги таҳрирга қаранг. (1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ; (1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy), фан доктори (Doctor of Science) дипломлари, шунингдек доцент, катта илмий ходим ва профессор аттестатларининг давлат намуналари 3 — 7-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин. (1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2017 йил 1 июлдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланадиган талабларга мувофиқ аттестация ишларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва изланувчиларга фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ва фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаларини беришни таъминласин. 3. Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. Олдинги таҳрирга қаранг. 4. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимдан кейинги таълим ва олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси СП, 2012 йил, 12-сон, 90-модда) 8-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин. (4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин. (5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) Download 106.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling