6. «Микроиқтисодиёт» фанидан оралиқ назорату учун тест саволлари ва улардан фойдаланиш бўйича услубий кўрсатмалар.
1. "Жамиятдаги ресурсларнинг чекланганлиги" деганда нимани тушунасиз?
а. Жамиятдаги моддий ва меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланилмаётганлиги;
б. Жамиятдаги моддий ва меҳнат ресурсларининг етишмовчилигини;
в. Жамиятдаги моддий ва меҳнат ресурсларини умумий шаклланмаганлигини;
г. Юқоридагиларнинг ҳаммасн тўғри.
д. Тўғри жавоб йўқ.
2. "Бозор иқтисодиёти"ни қандай тушунасиз?
а. "Бозор иқтисодиёти" бозордаги талаб ва таклифни миқдоран ва таркиби жиҳатдан бир бирига мувофиқ келтириладиган иқтисод;
б. "Бозор иқтисодиёти" - товар-пул муносабатларига асосланган ва уларга хос қонуниятлар асосида бошқариладиган иқтисод;
в. "Бозор иқтисодиёти" аҳолини турмуш даражасини, маданий-маиший шароитипи оширишга асосланган иқтисод;
г. Юқоридагиларнинг ҳаммаси тўғри;
д. Тўғри жавоб йўқ.
3. Бозорларнинг қандай турларини биласиз?
а. Маҳсулотлар ва хизматлар бозори;
б. Ишлаб чиқариш омиллари (ресурслари) бозорини;
в. Молиявий бозорини;
г. Юқоридагиларнинг ҳаммаси тўғри;
д. Туғри жавоб йўқ.
4. Бозор ицтисодиётининг субъектларига кимлар (нималар) киради?
а. Уй хўжалиги, фирмалар (корхоналар), давлат;
б. Заводлар, фабрикалар, истеъмолчилар, маблағ қўювчилар, ёлланма ишчилар, корхоналар;
в. Деҳқон бозорлари, маҳаллий бозорлар, миллий бозорлар, дунё бозорлари;
г. Юқоридагиларнинг ҳаммаси тўғри;
д. Тўғри жавоб йўқ.
5. "Корхона (фирма) ишлаб чиқариш имкониятлари" деганда нимани тушунасиз?
а. Корхона (фирма)нинг максимум даражада маҳсулот ишлаб чиқаришни (хизмат қилишни) тушунилади;
б. Корхона (фирма)нинг минимум даражада маҳсулот ишлаб чиқаришини тушунилади;
г. Юқоридагиларнинг ҳаммаси тўғри;
д. Тўғри жавоб йўқ.
6. "Микроиқтисодиёт" фани
а. Халқ хўжалигида амал қилувчи қонуниятларни, давлат, кооператив, хусусий ва шу каби халқ хўжалигииинг бошқа секторларини иқтисодий фаолиятини ўрганади;
б. Давлат, кооператив, хусусий секторларнинг алоҳида олинган корхона (фирма)лари фаолиятини ўрганади;
в. Халқ хўжалигининг айрим тармоқлари фаолиятини таҳлил этади ва шу асосда хулосалар қилади;
г. Юқоридагиларнинг ҳаммаси тўғри.
д. Тўғри жавоб йў;қ.
Do'stlaringiz bilan baham: |