Олий таълимнинг


Тармоқнинг мувозанат ҳолати ва тармоқ таклифи


Download 5.27 Mb.
bet49/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

7.4 Тармоқнинг мувозанат ҳолати ва тармоқ таклифи

Узоқ муддатли оралиқда тармоқниг типик вакили бўлган фирма ўз фойдасини шундай ишлаб чиқариш ҳажмида максималлаштирадики, бу ҳажмда узоқ муддатли чекли харажат маҳсулот нархига тенг бўлса (7.16-расм).



7.16-расм. Узоқ муддатли оралиқда рақобатлашувчи фирманинг
ишлаб чиқариш ҳажмини танлаши.
Фирманинг фойдаси ишлб чиқариш ҳажми га тенг бўлганда максимал бўлади ва у тўртбурчак юзига тенг. Ишлаб чиқариш ҳажмиин дан ошириш ёки камайтириш фирманинг умумий фойдасини қисқартирди. Нима учун деганда, агар ишлаб чиқариш ҳажми дан кичик бўлса, ( ) қўшимча ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг чекли даромади чекли харажатдан кўп, демак ишлаб чиқаришни ошириш мақсадга мувофиқдир. Аммо ишлаб чиқариш ҳажмининг дан юқори бўлган ҳар қандай ҳажмида чекли харажат чекли даромаддан юқори, шунинг учун қўшимча ишлаб чиқарилган маҳсулот фойдани қисқартиради.
Умуман олганда кўриш мумкинки, бозор нархи қанча юқори бўлса, албатта харажатлар ўзгармаганда, фирма шунча кўп фойда олади. Худди шундай бозор нархи бўлганда, фирма фойдасини максималлаштирадиган ишлаб чиқариш ҳажми нуқта, яъни узоқ муддатли ўртача харажатларнинг минимуми билан аниқланади. Бундай ҳолда фирманинг иқтисодий фойдаси нолга тенг. Лекин, фирма, биз юқорида айтганимиздек, иқтисодий фойда нол бўлганда ҳам инвестиция қилган капиталига нормал фойда олади.
Узоқ муддатли оралиқда, рақобатлашган бозорда нафақат фирма рақобатлашувчи бўлади, балки тармоқнинг ўзи ҳам рақобатлашувчи бўлади. Тармоқдан чиқиш ёки тармоққа кириш, фирмалар учун эркин бўлганлиги учун, фирмаларнинг иқтисодий фойдаси нолга яқинлашиш тенденциясига эга.
Шунинг учун ҳам, тармоқда узоқ муддатли мувозанат ҳолатига эришилади, қачонки маҳсулот нархи тармоқнинг типик вакили бўлган фирманинг узоқ муддатли ўртча харажати минимумига тенг бўлса (7.17-расм).
Фирма нолга тенг иқтисодий фойда олганда, унда тармоқдан чиқиб кетишга ҳожат қолмайди, бошқа фирмаларнинг ҳам тармоққа кириб келишидан манфаатдор эмас. Узоқ муддатли мувозанат ҳолат қуйидаги ўртача шарт бажарилганда содир бўлади. Биринчидан, тармоқдаги барча фирмалар ўз фойдаларини максималлаштиради. Иккинчидан, ҳамма фирмалар нолга тенг иқтисодий фойда олгани учун ҳар бир фирма тармоққа киришдан ва ундан чиқишдан манфаатдор эмас. Учинчидан, маҳсулотнинг нархи шундайки, бу нархда умумий таклиф (тармоқ таклифи) умумий истеъмол талабига тенг.
. (1)



Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling