Олий таълимнинг


-расм. Рақобатлашган бозорда, қисқа муддатли оралиқда


Download 5.27 Mb.
bet46/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

7.9-расм. Рақобатлашган бозорда, қисқа муддатли оралиқда
тармоқ мувозанати.

Фирманинг тармоқдаги улуши унинг чекли харажатини, мувозанат нарх билан тенг бўлишини таъминлайдиган ишлаб чиқариш ҳажми билан аниқланади, яъни .


Шундай қилиб, рақобатлашган бозорда қисқа муддатли оралиқда фаолият кўрсатаётган фирма (нарх бозор томонидан белгиланиб ўзгармаганда, талаб чизиғи горизонтал бўлганда) мувозанат нарх ишлаб чиқариш ҳажмининг барча қийматларида қуйидаги шартни қаноатлантирса:
, (11)
фирма ўз фойдасини максималлаштиради (7.10-расм)



7.10-расм. Фирма фойдасини максималлаштириш шарти


(Е мувозанат нуқта), S корхона таклифи.

Агар бозордаги мувозанат нарх умумий ўртача харажатдан юқори бўлса, фирма нормал фойдадан ташқари ортиқча фойда ҳам олади.


Агар бозор мувозанати нархи бўлганда ва талаб чизиғи таклиф чизиғини ва чизиқлари ўртасида кесиб ўтса, яъни (7.11-расм)
,
бўлса, фирма ўз йўқотишларини (зарарини) минималлаштиради.


7.11-расм. Фирма зарарини минималлаштирадиган ҳол.
Бундай ҳолда фирма ишчи кучидан, капиталдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади ва бошқа харажатларни ҳам имкон борича қисқартиради.
Борди-ю мувозанат нарх фирманинг ўртача ўзгарувчан харажатидан, ҳар қандай ишлаб чиқариш ҳажмида паст бўлса, яъни , фирма ўз фаолиятини тўхтатади.


Узоқ муддатли оралиқда ишлаб чиқариш ҳажмини танлаш. Узоқ муддатли оралиқда фирма фойдаланадиган барча омилларини ўзгартиради, шу жумладан ишлаб чиқариш қувватларини ҳам. Узоқ муддатли оралиқда фирма ўз капитали ҳажмини ўзгартириши, яъни ишлаб чиқариш қувватини ўзгартириши мумкинлиги фирмага ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга имкон беради. Фирма ишлаб чиқариш харажатларининг қандай ўзгариши ишлаб чиқариш масштаби самарадорлигининг ўсиши, ўзгармаслиги ва камайиши билан аниқланади. Яна шуни эслатиб ўтиш керакки, фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги фаолиятини таҳлил қилганимизда унинг ўртача харажатлари муҳим аҳамият касб этади. Фараз қилайлик, фирманинг ишлаб чиқариш жараёнида барча ишлаб чиқариш ҳажмлари учун ўзгармас масштаб самарасига эга. Бунда ишлаб чиқариш омиллари сарфи икки баробар ошганда ишлаб чиқариш ҳажми ҳам икки баробарга ўсади. Демак, ишлаб чиқариш ҳажми ошгани билан ўртача ишлаб чиқариш харажатлари ўзгармайди.
Энди фараз қилайлик, масштаб самараси ўсувчи бўлсин. Ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланишни икки баробар оширганимизда, ишлаб чиқариш ҳажми икки баробардан кўпроққа ошади (масалан, уч баробарга ошириши мумкин). Бундай ҳолда ўртача ишлаб чиқариш харажатлари қисқаради, нима учун деганда, ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръати, омиллар сарфи суръатидан кўп. Худди шундай, масштаб самараси пасайганда, яъни ишлаб чиқариш омиллари сарфини ўсиши суръатидан ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръати кичик бўлганда ортиб боради.
О датда, ишлаб чиқаришнинг бошида масштаб самарасининг ошиши, ундан кейин ўзгармас ва кейинчалик камайиши кўпгина фирмаларга хосдир. Шунинг учун ҳам узоқ муддатли оралиқда умумий ўртача харажатлар чизиғи ботиқ кўринишга эга бўлади (7.12-расм).

Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling