Олий таълимнинг


Ишлаб чиқаришни чеклаш (ишлаб чиқариш квотаси)


Download 5.27 Mb.
bet70/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

9.3 Ишлаб чиқаришни чеклаш (ишлаб чиқариш квотаси)

Давлатнинг бозор нархига таъсир қилиш сиёсатидан бири бу - маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини чеклаш орқали маҳсулот нархини керакли даражагача кўтариш мумкин. Давлат ҳар бир фирманинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини қонун чиқариш орқали белгилаши (квоталаши) мумкин. Бирор маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки сотиш бўйича лицензиянинг давлат томонидан берилиши, шундай сиёсатни юритишга мисол бўлиши мумкин. Масалан, спиртли ичимликларни сотишга бериладиган лицензияларни кўпайтириш ёки камайтириш орқали спиртли ичимликни сотиш ҳажмини ошириш ёки қисқартириш мумкин. Сотиш ҳажмининг қисқариши товар нархини керакли даражага ошириш имконини беради.


Яна АҚШ давлатининг қишлоқ хўжалиги сиёсати қараймиз. АҚШ давлатининг қишлоқ хўжалиги сиёсати кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришни қисқартиришни рағбатлантиришга қаратилган. Фермерлар экин экиш майдонининг қисқатирсалар, яъни экин майдонларининг бир қисми экилмасдан қолдирилса, шунга яраша пул компенсациясини оладилар. Экин майдонларини қисқартириш ҳисобидан нархни ошириш механизмини қуйидаги 9.10-расмда келтирилган.


9.10-расм. Экин майдонлари чекланганда таклиф чизиғи (таклиф
чизиғи S1 эластик эмас бўлгани учун у горизотал кўринишда).
Шуни таъкидлаш мумкинки экин майдонлари чекланганда таклиф чизиғи абсолют эластик бўлмай қолади, яъни таклиф га тенг бўлиб, у ўзгармайди, маҳсулотнинг бозор нархи эса дан га кўтарилади.
Бундай сиёсатда истеъмолчи ортиқчалигининг ўзгариши қуйидагича тенг.

Фермерлар миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариб, уни юқори нархда сотади. Натижада фермерлар ортиқчалиги А тўртбурчак юзига тенг миқдорда ошади. Лекин, ишлаб чиқариш ҳажми дан га қисқаргани учун фермерлар С учбурчак юзига тенг бўлган ортиқчаликни йўқотади. Булардан ташқари, фермерлар экин майдонини (ишлаб чиқари ҳажмини га) қисқаргани учун давлатдан пул компенсацияси олади. Шундай қилиб, ишлаб чиқарувчилар ортиқчалигининг умумий ўзгаришини қуйидагича аниқлаш мумкин:
и/ч=А - С + пул компенсацияси
Давлат харажатлари, яъни фемерларга тўланадиган рағбатлантириш (копенсация) пули камида В+С+Е га тенг бўлиш керак. Бу ерда В+С+Е фермерлар экин ерларини қисқартирмаганда қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариб, уни юқори нархда сотиши натижасида олиш мумкин бўлган қўшимча фойдага тенг. Шунинг учун ҳам давлат харажатлари камида В+С+Е ни ташкил қилади ва у фермерларга пул компенсацияси тариқасида берилгани учун ишлаб чиқарувчилар ортиқчалиги қуйидагича бўлади:

Ушбу ишлаб чиқарувчи ортиқчалигининг ўзгариши давлатнинг нархларни маҳсулотнинг бир қисмини сотиб олиш ҳисобидан барқарор бўлишини таъминлаш сиёсатидаги ортиқчалик ўзгаришининг ўзи. Фермерларга давлат юқоридаги сиёсатларидан қайси бирини қўллаши фарқ қилмайди, иккаласи ҳам фермерларга бир хил фойда олишга олиб келади.
Истеъмолчилрга ҳам буни фарқи йўқ, нима учун деганда, улар иккала сиёсатда ҳам бир хил йўқотишга эга. У иккала сиёсатдан қайси бири давлат учун қимматроқ бўлишига қараймиз. Бу ерда 9.10-расмдаги учбурчаклар юзалари йиғиндиси В+С+Е 9.10-расмдаги юзадан кичик бўлгани учун ҳам давлатнинг экин экиладиган ерларни чеклаш сиёсати, ортиқча маҳсулот сотиб олиш асосида нархлар барқарорлигини таъмирлаш сиёсатидан эканлиги келиб чиқади. Аммо давлатнинг экин экиладиган ерларни чеклаш сиёсати жамият учун фермерларга пул компенсациясини бериш сиёсатига кўра қимматроққа тушади.
Экиладигн ерларни чеклаш сиёсатидаги жамият фаровонлигининг ўзгариши қуйидагига тенг:
жамият фаровонлигининг ўзгаришиқ ист+и/ч - давлат харажатлариқ-А-В+А+В+Е-В-С-Е=-В-С,
бу ерда давлат харажатиқВ+С+Е.
Агар давлат фермерларга А+В+Е пулни бевосита бериб нарх ва ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилмаса, жамият бундай сиёсатдан аниқ ютади. Бундай ҳолатда фермерлар АҚВҚЕ фойдани олади, давлат АҚВҚЕ миқдорда йўқотади ва жамиятнинг умумий фаровонлиги ўзгариши нолга тенг бўлади. Лекин, баъзи ҳолларда сиёсат иқтисодиётдан устун келади.



Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling