Олий таълимнинг


-расм. Минимал нарх ўрнатилиши натижасидаги


Download 5.27 Mb.
bet68/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

9.7-расм. Минимал нарх ўрнатилиши натижасидаги
йўқотишлар графиги.
Натижада ишлаб чиқарувчиларнинг ортиқчалиги ўзгариши қуйидагига тенг:

Демак, ишлаб чиқарувчилар Q1 оралиқда маҳсулот ишлаб чиқарса, умумий йўқотиш янада ортади ва у (-B-C-D) юзани ташкил қилади.
Бундай ҳолда ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотининг ҳаммасининг юқори нархда сотаман деб ўйлайди. Пировардда давлат томонидан ўрнатилган минимал нарх сиёсати ортиқча маҳсулот ишлаб чиқариш учун кетган харажатларни қоаламаганлиги сабабли, ишлаб чиқарувчиларнинг фойдасини анча қисқартириб юбориш мумкин.
Яна битта мисол тариқасида меҳнат (ишчи кучи) бозорини қарайлик.
Маълум меҳнат бозорида ишчи кучи баҳоси бу иш ҳақи. Давлат томонидан минимал иш хақи ( ) белгиланди дейлик.
9.8-расмда таклиф чизиғи ишчи кучи таклифини, талаб чизиғи - ишчи кучига талабни ифодалайди. Давлат томонидан ўрнатилган минимал иш ҳақи меҳнат ресурслари бозоридаги мувозанат иш ҳақи дан катта, яъни .


9.8-расм. Минимал иш ҳақи графиги.

Ушбу сиёсат натижасида иш жойи топган ишчилар (расмда L1 ишчи) юқори иш ҳақи олади. Лекин, миқдоридаги ишчилар иш топа олмайдилар ва ишсиз қоладилар. Демак, бундай сиёсат ишсизликка олиб келиши мумкин.


Барқарор нархни таъминлаш ва ишлаб чиқариш ҳажмини чеклаш сиёсати. АҚШ ва Европа давлатларида минимал нархни ўрнатишдан ташқари, нархларни барқарорлаштиришда ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришни ёки ишлаб чиқаришни чекли рағбатлантириш сиёсатларини қўшиб олиб боради. Айниқса, бундай сиёсат АҚШда қишлоқ хўжалиги тизими қўлланади.
Барқарор нархларни ушлаб туриш. Ривожланган давлатларда барқарор нарх кўпинча сутга, тамаки ва донга қўлланилади, бундан мақсад, ушбу товарларни ишлаб чиқарувчиларнинг даромадларини етарли даражада бўлишини таъминлаш.
Бундай сиёсатда давлат маҳсулотга нархни Р* даражада белгилаб, уни шу даражада бўлишини таьминлаш учун керакли ҳажмдаги маҳсулотни сотиб олади. Ушбу ҳолат 9.9-расмда кўрсатилган. Бу ҳолатда давлатнинг, истеъмолчиларнинг ва ишлаб чиқарувчиларнинг ютуқ ва йўқотишларни таҳлил қилиб чиқамиз.



Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling