Дисконтирлаш қийматларии (даромадни, харажатни, капитални) бошлангич йилга ёки охирги йилга келтириш.
Дифференциал рента — бошқа ресурсларга нисбатан юқори унумдорликка эга бўлган ресурс эгаси томонидан олинадиган рента.
Ёпиқ аукцион- бунда товар учун аукцион қатнашчилари бир-бирига борлиқ бўлмаган ҳолда ставкаларини қўяди ва товар ким кўп ставка қўйган бўлса шунга берилади.
Ер нархи — чекланмаган вақт давомида ердан олинган барча даромадлар йиғиндисининг келтирилган (бошланғич йилга) қиймати.
Ижара хақи (тўлови) — ердан фойдаланувчи томонидан бир йилда ер эгасига тўланадиган пул микдори.
Изокванта — бир хил ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқаришни таъмииловчи омиллар сарфлари комбинацияларини ифодаловчи эгри чизиқ.
Изокоста — йиғиндиси бир хил ялпи харажатга тенг бўлган ресурслар сарфлари комбинацияларини ифодаловчи чизиқ.
Иқтисодий иеъмат (economic good) — эҳтиёжни қондириш воситаси.
Иқтисодий рента - ресурсни сотилиши мумкин бўлган нарх билан мувозанат нарх айирмасига тенг. Ноёб, чекланган ресурс ва ишчининг юқори малакаси учун тўланадиган қўшимча тўлов.
Иқтисодий ресурслар (economic recourses) — ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган омиллар ёки ишлаб чиқариш омиллари.
Иқтисодий ўсиш (economic growth) ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ресурслар миқдорини ошириш ёки технологияни такомиллаштириш орқали жамиятнинг ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиради
Инвестицион лойихани оқлаш муддати фойдалар йиғиндисини инвестиция қийматига тенг бўлишини таъминловчи минимал вақт оралиғи.
Инвестициялаш — асосий капитални тўлдириш ва ўстириш учун капитал кўйиш жараёни.
Инвестицияни ички оқлаш нормаси (IRR — internal rate of return) — инвестицион лойиҳа самарадорлиги кўрсаткичи. Инвестицияни (минус билан олинган) қиймати билан келажакда олинадиган соф қиймати йиғиндисини нолга нормаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |