Олий таълимнинг


Эхтимол (probability) — маълум натижага эришиш имконияти. Ялпи инвестиция


Download 5.27 Mb.
bet127/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

Эхтимол (probability) — маълум натижага эришиш имконияти.
Ялпи инвестиция (gross investment) — бу амортизация қиймати билан соф инвестиция (капиталнинг ўсган кисми)нинг йиғиндиси.
Ўқув жараёнида янги педагогок технологияларни қўллаш
1-дарс (2 соат)


Асосий кўриб чиқиладиган саволлар:
Эҳтиёж ва унинг шахс фаолиятига таъсири (15 минут);
2. Нафлик ва нафлик функцияси (20 минут);
3. Бефарқлик чизиғи ва чекли алмаштириш нормаси (20 минут);
4. Бюджет чегараси ва бюджет чизиғи (25 минут).


Талабаларнинг вазифаси (ўқитиш жараёнида кутиладиган натижалар).
1. Эҳтиёж тушунчасига таъриф беради, уларнинг турларини айтиб беради ва эҳтиёжнинг шахс фаолиятига таъсирини айтиб беради.
2. Нафликка таъриф беради, нафлик ва турмуш фаровонлиги ўртасидаги боғлиқликни тушунтириб беради. Нафлик функция ва унинг турларини ёзиб беради.
3. Чекли нафликка таъриф беради, уни аниқ мисолларда изоҳлайди, нафлик ва чекли нафлик графикларини чизиб изоҳлаб беради (илова 1).
4. Бефарқлик чизиғига таъриф беради, унинг аҳамиятини кўрсатиб беради. Чекли алмаштириш нормасига таъриф беради. Аниқ нафлик функциясидан фойдаланиб бефарқлик чизиғи графигини чизиб беради ва бир бирлик биринчи товарни қанча бирлик иккинчи товар билан чекли алмаштириш натижаларини аниқлаб беради (илова 2).
5. Бюджет чегарасига таъриф беради, иккита неъмат учун бюджет тенгламасини ёзиб беради ва унинг графигини чизади, бюджет чизиғининг ётиқлик бурчагини аниқлайди ва унинг иқтисодий мазмунини очиб беради. Графикда истеъмолчининг танлов соҳасини аниқлаб беради. Аниқ маълумотлар асосида бюджет тенгламасини ёзади, истеъмолчиларнинг танлов соҳасини аниқлаб беради. Бир бирлик биринчи неъматни қанча бирлик иккинчи неъмат билан алмаштириш мумкинлигини аниқлайди (илова 3).


Ўқитувчининг мақсади.
1. Истеъмол назариясининг моҳиятини ва уни амалий аҳамиятини талабаларги тушунтиради;
2. Талабаларга нафлик функцияси унинг турлари ва улар орқали умумий ва чекли нафликларни ҳисоблашни ўргатади;
3. Бефарқлик чизиғини чизиш, чекли алмаштириш нормаларни аниқлаш йўлини кўрсатиб беради;
4. Бюджет тенгламасини тузиш, унинг графигини чизиш ва истеъмолчининг танлов соҳасини аниқлаш йўлларини тушунтиради.

Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling