Ишчининг нафлилигини максималлаштириш шарти (utility maximization rule) - бўш вақтни даромад билан чекли алмаштириш нормасини иш ҳақига тенглиги.
Капитал — узок, муддатли оралиқда маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ресурс.
Капитални меҳнат билан чекли технологик алмаштириш нормаси иккала ишлаб чиқариладиган А ва В товарлар учун бир хил бўлиб, улар меҳнат нархини капитал нархи нисбатига тенг.
Касаба уюшмаси - бу ишчилар уюшмаси бўлиб, у узининг аъзолари номидан ва кўрсатмасига кўра тадбиркорлар билан музокара олиб бориш ҳуқуқига эга ташкилот.
Квазиоптимум — Парето-самярали хажмида товар ишлаб чикариш мумкин булмаганда ишлаб чикариш мумкин булган вариантлардан энг нхшисини танлаш (оптималга якдш)
Колдора - Хижс мезони — турмуш фаровонлиги мезони бўлиб, унга кўра ютганлар ўз ютуғини бой берганларнинг йўқотишидан юқори деб баҳоласа.
Кооператив уйин (cooperative game) — уйинда бир нечта ўйинчилар ўзаро келишиб, биргаликда ўйнайди (иқтисодиётда кооператив уйинга мисол сифатида картерни қараш мумкии).
Курно мувозанати — дуополик бозорда ҳар бир фирма мустақил равишда шундай оптимал ишлаб чиқариш ҳажмини танлайдики ушбу маҳсулот ҳажми иккинчи фирмани қаноатлантиради. Курно мувозанати фирмаларнинг акс таъсир қилувчи функциялари графикларининг кесишиш нуқтасида вужудга келади.
Кўпчиликка қўшилиши самарадорлиги — бу истеъмол талабни ўсиш самараси бўлиб, кўпчилик сотиб оладиган товарни умумий қабул қилинган меъёрларга кўра сотиб олиш.
Лоренц чизиғи — бирор бир кўрсаткични тақсимланиш даражасини ифодаловчи эгри чизиқ.
Масштаб самараси - бу ишлаб чиқариш масштабининг кенгайиши сурати билан маҳсулот ишлаб чиқаришни ўсиш сурати ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди. Ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган омиллар миқдорига ишлаб чиқариш масштаби дейилади.
Маънавий таваккалчилик — йуқотишлар сурурта комианияси томонидан тўлиқ қопланишига ишонч ҳосил қилган ҳолда вужудга келиши мумкин бўлган йўкотишлар эҳтимолини онгли равишда ошириб кўрсатишга интилувчи шахснинг ҳатти-ҳаракати.
Do'stlaringiz bilan baham: |