7.12-расм. Узоқ муддатли оралиқда ўртача харажатлар графиги
Графикда дан чап томонда ётган қисмида масштаб самараси мусбат (ўсувчи), дан ўнг томонда ётган қисмида масштаб самараси манфий ва ниҳоят нинг кичик атрофида у ўзгармасдир ( оралиқда). Ишлаб чиқариш ҳажми фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги самарали размерини (қувватини) ифодалайди.
Узоқ муддатли ўртача харажатлар ( ) билан қисқа муддатли ўртача харажатлар ( ) ўртасидаги муносабатни қуйидаги 7.13-расмдан кўриш мумкин.
7.13-расм. Масштаб самараси ўсганда ва қисқарганда узоқ ва қисқа муддатли оралиқлардаги ўртача харажатлар графиги.
Фараз қилайлик, фирма размерини (қувватини) танлаш бўйича беш хил вариант мавжуд. Ҳар қайси размердаги фирма учун қисқа муддатли ўртача харажатлар қуйидагича , , , , (7.13-расм).
Узоқ муддатли оралиқда барча ресурслар ўзгарувчан бўлгани учун, барча харажатлар ҳам ўзгарувчан бўлади. Фирма ҳар қандай берилган ишлаб чиқариш қувватидан умумий ва ўртача харажатларни минималлаштиради. Шунинг учун ҳам узоқ муддатли ўртача харажатлар ( ) графиги қисқа муддатли оралиқдаги ўртача харажатлар графикларини бир-бирига туташтириш орқали ҳосил қилинади. 7.13-расмда бешта қисқа муддатли оралиқдаги ўртача харажатлар графиклари орқали узоқ муддатли оралиқдаги ўртача харажатлар графиги келтирилган (7.13-расмда қалин чизиқ билан ифодаланган).
Агар биз фирма қувватларини янада кичик ўзгаришлар орқали ўзгартирсак (қисқа муддатли оралиқларни янада кичиклаштирсак) чизиғи силлиқ ботиқ чизиққа яқинлашиб боради.
Узоқ муддатли ўртача харажатлар ишлаб чиқариш ҳажмининг мумкин бўлган барча қийматлари учун чексиз қисқа муддатли оралиқдаги ўратча харажатлар графикларини узлуксиз силлиқ бирлаштирувчи чизиқ орқали ифодаланади. Агар ишлаб чиқариш масштаби самараси ўзгармас бўлса, узоқ муддатли ўртача харажат графиги тўғри чизиқдан иборат бўлади (7.14-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |