Олий таълимнинг


-расм. Ишлаб чиқариш масштаби ўзгармас бўлганда узоқ муддатли


Download 5.27 Mb.
bet48/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

7.14-расм. Ишлаб чиқариш масштаби ўзгармас бўлганда узоқ муддатли
ва қисқа муддатли оралиқдаги харажатлар графиги.

Расмдан кўриниб турибдики, ишлаб чиқариш қуввати ва га ўзгарганда ўзгармаяпти.


Узоқ муддатли оралиқда тармоқ таркибидаги фирманинг мувозанат ҳолати бозорда шаклланган нарх нинг ушбу фирманинг ўртача харажатлари минимумига тенглиги билан белгиланади:
. (12)


7.15-расм. Рақобатлашувчи фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги
мувозанат ҳолати ( -мувозанат нуқта).

Рақобатлашувчи фирма тармоққа қарашли бўлгани учун (12) шарт тармоқнинг ҳам узоқ муддатли оралиқдаги (рақобатлашган бозорда) мувозанат ҳолатини ифодалайди.


7.15-расмдан кўриш мумкинки, фирманинг иқтисодий фойдаси узоқ муддатли оралиқдаги мувозанат ҳолатида нолга тенг. Лекин, бу фирма умуман фойда олмайди дегани эмас, аслида фирма ўзининг қўйган (қўшган) капиталига кўра реал нормал фойда олади. Иқтисодий фойда альтернатив харажатни ҳам ҳисобга олади, яъни фирма эгасининг ўз капиталини бошқа бир соҳага қўйиш натижасида оладиган фойда. Шунинг учун ҳам айтиш мумкинки, рақобатлашувчи фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги ўртача харажатлари ўз ичига нормал фойдани (тармоқ бўйича ўртача фойдани) олади. Фирма эгасининг иқтисодий фойдаси ноль дегани, у ўз капиталини бошқа соҳага қўйганда ҳам шу миқдорга тенг нормал фойдани олар эди, демак унинг альтернатив харажати нолга тенг. Агар фирма эгасининг альтернатив харажати нолдан юқори, яъни мусбат бўлса, у ўз капиталини ушбу тармоқдан олиб, бошқа иқтисодий фойда берадиган тармоққа қўйган бўлар эди.
Шундай қилиб, рақобатлашувчи фирманинг узоқ муддатли ўртача харажати нархга тенг бўлса ҳам (нолга тенг иқтисодий фойда олса ҳам), у ўз ишини (нормал фойда олгани учун) тўхтатмайди.
Рақобатлашган бозорда тармоққа кириш ва ундан чиқиш эркин бўлгани учун ва тармоқнинг ўзи ҳам рақобатлашувчи бўлгани учун фирмаларнинг иқтисодий фойдаси нолга яқинлашиш тенденциясига эга.



Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling