Олий таълимнинг


Солиқни узоқ ва қисқа муддатли таъсири


Download 5.27 Mb.
bet71/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

9.4 Солиқни узоқ ва қисқа муддатли таъсири
Солиқни алоҳида фирма фаолиятига таъсирини қараймиз. Фараз қилайлик, солиқ фирманинг ишлаб чиқариш ҳажмидан олинади ва у маҳсулот нархига таъсир қилмайди.
Биз кўрамизки, ишлаб чиқариш ҳажмига қўйилган солиқ фирмани ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришга ундайди (9.11-расм).
Расмдан кўриш мумкинки, қисқа муддатли оралиқда мусбат иқтисодий фойда билан ишлаётган фирма ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқариб бозор нархида сотади. Солиқ ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига қўйилганлиги учун, у фирманинг чекли харажатини дан (t - бир бирлик маҳсулотга қўйилган солиқ) ҳолатга силжитади. Солиқ худди шундай ўртача ўзгарувчан харажатни ҳам t миқдорга юқорига силжитади.


9.11-расм. Рақобатлашувчи фирманинг ишлаб чиқариш ҳажмига солиқнинг таъсири.

Энди фараз қилайлик, тармоқдаги барча фирмалар солиққа тортилган. Мажуд бозор нархида ҳар бир фирма ўз ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиргани учун тармоқнинг ҳам ялпи маҳсулоти қисқаради ва бу бозор нархининг ошишга сабаб бўлади (9.12-расм).




9.12-расм. Солиқни тармоқ ишлаб чиқариш ҳажмига таъсири.

Расмдан кўриш мумкинки, тармоқнинг умумий таклифини дан ҳолатга силжиши бозор нархини дан га ўстиради. Нархнинг ошиши, фирмаларни ишлаб чиқариш ҳажмини нарх ўзгармагандагига нисбатан камроқ қисқартиришга ундайди.


Узоқ муддатли оралиқни қарайдиган бўлсак, ишлаб чиқариш ҳажмига қўйилган солиқ баъзи бир фирмаларни бизнесдан чиқишга мажбур қилади.
9.13-расмда солиқни узоқ муддатли оралиқдаги таъсири акс эттирилган.


9.13-расм. Тармоқ ишлаб чиқариш ҳажмига солиқнинг узоқ
муддатли таъсири.
а) расмдан кўриш мумкинки, солиқ ҳар бир фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги ўртача харажатини силжишга олиб келади. Бу ўз навбатида баъзи бир харажатлари юқори бўлган фирмалар фойдасини қисқартириб нолга тенглаштиради. Улар бу тармоқдан чиқиб бошқа, кўпроқ фойда оладиган тармоқларга ўта бошлайди. Натижада бу бозор таклифи чизиғини чапга (б расм) юқорига силжитади ( дан ҳолатга) ва харажатлр ошганинин кўрсатади. Бозор нархи дан га ўсади, бозор таклифи эса дан га камаяди. Солиқ таъсири тугагандан кейин, яъни тармоқда янги узоқ муддатли мувозанат (Е2 нуқта) вужудга келганда тармоқда камроқ маҳсулот ишлаб чиқарувчи камроқ фирма қолади.



Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling