Такрорлаш учун саволлар
Давлатнинг иқтисодий сиёсати деганда нимани тушунасиз?
Давлатнинг иқтисодий сиёсатини баҳолашда истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ортиқчалигидан қандай фойдаланиш мумкин?
Ишлаб чиқариш ҳажмини чеклаш қандай оқибатларга олиб келади?
Ишлаб чиқаришга солиқни узоқ ва қисқа муддатли таъсирини изоҳлаб беринг.
Бозор қайси ҳолатда самарали фаолият кўрсатади?
Тавсия этиладиган адабиётлар
1. Ғуломов С.С., Алимов Р.Х., Салимов Б.Т., Ходиев Б.Ю. Микроиқтисодиёт. -Т.: Шарқ, 2001.
2. Роберт Пиндайк, Даниель Рубинфельд. Микроиқтисод. Инглизчадан таржима. –Т.: Шарқ, 2002.
3. Роберт Х. Франк. Микроэкономика и поведение. - М.: ИНФРА, 2001.
4. Микроэкономика. Курс лекций. Задачник. Опорный конспект. Методические указания. Программа курса “Микроэкономика” http://www.ic.omskreg.ru/econrus/win/library/3/program/4.htm
10-МАВУ. РАҚОБАТЛАШМАГАН БОЗОР ТУРЛАРИ.
1. Бозор турлари
2. Соф монополия ва бозор ҳокимияти
3. Монопол шароитда нарх белгилаш ва монопол ҳокимияти кўрсаткичи
4. Монопол ҳокимият ва жамият фаровонлиги
5. Монопол нархга солиқнинг таъсири
10.1 Бозор турлари.
Соф монополия - бу битта сотувчи ва кўп харидорлар қатнашган бозор, ёки ўрнини босадиган товар бўлмаган товарни сотадиган ягона сотувчи бўлган бозор вазияти, ёки тармоқда ягона ҳукмрон фирма бўлиб, фирманинг ишлаб чиқариш ва сотиш чегараси тармоқ чегарасига тенг бўлган бозор. Соф монополия ва рақобатлашган бозор бир-бирига тескари бозорлар ҳисобланади.
Олигополия - бу бозор тизимида бирор бир товарни сотишда чекланган фирмалар ҳукмронлик қилади.
Монопол рақобат бозори тўлиқ рақобатлашмаган бўлиб, унда қатнашадиган фирмалар сони кўп бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз товарлари нархини маълум чегарада назорат қилади, яъни улар кичик бўлса ҳам монопол ҳокимиятга эга.
Монопсония - харидор битта бўлиб, сотувчилар кўп бўлган бозор.
Агар бозорда монополист- сотувчи билан монополист харидор учрашса, бундай ҳолда икки томонлама монополия бўлади.
Агар тармоқда фақат иккита фирма фаолият кўрсатса, бундай олигополик хусусий ҳолга дуополия дейилади. Агар биз бозор таклифи ва талабининг ҳар хил шаклдаги вариантлар комбинациясини қарасак, бозор тизимлари сони янада кўпаяди1.
Do'stlaringiz bilan baham: |