Олий укув юртларида тарбиявий ишлар назарияси ва амалиёти режа
Download 38.31 Kb.
|
Олий укув юртларида тарбиявий ишлар назарияси ва амалиёти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тавсия этиладиган адабиётлар
- 10.1. Талаба ёшларнинг маънавий-ахлоқий одатларини тарбиялаш
Олий укув юртларида тарбиявий ишлар назарияси ва амалиёти РЕЖА Касб таълими муассасида тарбиявий ишлар назарияси ва амалиёти 10.1. Талаба ёшларнинг маънавий-ахлоқий одатларини тарбиялаш. 10.2. Касб таълими муассасаларида олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг асосий моҳияти ва мазмуни 10.3. Касб таълими муассасаларида ахлоқий тарбия муаммоси 10.4. Ёшларни касбга йўналтиришда миллий истиқлол мафкурасига асосланган маънавий-ахлоқий, маданий-маиший ишлар Тавсия этиладиган адабиётлар: 1. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. – Т.: Ўзбекистон, 1999. 2. Каримов И.А. Юксак малакали мутахассислар тараққиёт омили. – Т.: Ўзбекистон, 1995. 3. Каримов И.А. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т.: Ўзбекистон, 1997. 4. Нишонова С. Комил инсонни тарбияси: ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун қўлланма. - Т.: Истиқлол. 2003. 5. Бордавская Н.В., Реан А.А. Педагогика.- М.: Питер, 2004. 6. Мунавваров А.Қ. Педагогика. – Т.: Ўқитувчи, 1996. 7. www. bilimdon. uz. - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосий веб сайти. 10.1. Талаба ёшларнинг маънавий-ахлоқий одатларини тарбиялаш Ҳозирги кунда ёшларни баркамол инсон, ўз ватанининг илғор кишиси сифатида тарбиялаш энг асосий масалалардан бири ҳисобланади. Чунки айнан ёшлар давлатимизнинг келажагидир. Мамлакатимизда чуқур, кенг қамровли иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жамият маънавий юксалиш ва янгиланиш сари юз тутган бир пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 3–сентябрдаги “Республика маънавият ва маърифат кенгаши қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони замиридаги ғоялар, улардан келиб чиқадиган асосий мақсадлар маънавиятнинг устуворлигини яна бир карра тасдиқлайди.1 Халқнинг маънавий руҳини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш – Ўзбекистонда давлат ва жамиятнинг энг муҳим вазифасидир. Маънавият шундай қимматбаҳо меваки, у бизнинг қадимий ва навқирон халқимиз қалбида бутун инсониятнинг улкан оиласида ўз мустақиллигини тушуниб етиш ва озодликни севиш туйғуси билан биргаликда етилган. Маънавият инсонга она сути, ота намунаси, аждодлар ўгити билан бирга сингади. Она тилининг буюк аҳамияти шундаки, у маънавият белгиси сифатида кишиларни яқин қилиб жипслаштиради. Табиатга яқинлик, жонажон ўлканинг бениҳоя гўзаллигидан баҳраманд бўлиш маънавиятга озиқ беради, кучайтиради. Маънавият ўз халқининг тарихини, унинг маданияти ва вазифаларини чуқур билиш ва тушуниб етишга суянгандагина қудратли кучга айланади.1 Маънавияти юксак шахслар юртни танитади. Шахсни эса унинг маънавий қиёфаси танитади. Маънавият – тарбиядан бошланади. Таълим–тарбиясиз маънавиятнинг бўлмаслиги барчага аён ҳақиқатдир. Миллий педагогика асосчиларидан бири Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё садоқат, ё фалокат масаласидир!” деган сўзлари фикримизга далил бўлади. Тарбия – маънавий манбалар ва ҳозирги замон талаблари ва эҳтиёжларини назарда тутган ҳолда, ўқитувчининг ўқувчи билан аниқ бир мақсадга қаратилган ўзаро амалий ва назарий мулоқотидир. Тарбия жараёнининг жамият тараққиётидаги роли ниҳоятда беқиёсдир. Инсонни тарбиялаш, уни билим олишга, меҳнат қилишга ундаш ва бу хатти-ҳаракатини секин-аста кўникмага айлантириб бориш лозим. Бу эса, инсонни мушоҳада қилиш қобилиятини тарбиялайди ва мушоҳада қилиш ақлни пешлайди. Ақл онгни сақлайди, онг эса моддий ва маънавий манбага айланади. Шу тарзда инсон аста-секин комилликка эришиб боради. Аммо бунинг учун тарбиячи ва тарбияланувчидан узоқ давом этадиган масъулият, шарафли меҳнат ва қунт, иродани талаб этади. Жамият тараққиёти тарихи шуни кўрсатадики, фақат маънавият-маърифат кенг қулоч ёйган, илм-урфон тараққий этган мамлакатдагина адолатли жамият қуриш ва унда бир-бирига меҳр-оқибатли, камолотли инсонлар шаклланиши мумкин. Бундай жамиятда халқнинг эртанги кунга ишончи ва бунёдкорлик, яратувчилик ишига, эзгуликка интилиши кучли ва жамият фуқароларида соғлом фикр, ақл-идрок ҳар доим устувор бўлади. Мустақиллик бизга маърифий, маданий, адолатли ва инсонпарвар жамият қуриш имконини берди. Энди бу жамиятга ҳар бир инсон ўз ўрни, мавқеига яраша виждонан ҳисса қўшмоғи лозим. Инсоннинг маънавияти унинг одоби, ахлоқий, ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий билимлари замирида шаклланади. Мазкур билимлар ўз навбатида инсон ижобий сифатларининг камол топиб, бойиб боришига олиб келади. Фазилатлар инсоннинг ижобий сифатлари мажмуидан иборат. Сифат – алоҳида бир шахснинг муайян бир хислатини ифодаловчи ахлоқий категориядир. Фазилат – алоҳида шахс, эл, элат, халқ, улусга тааллуқли бўлган ижобий ахлоқий сифатлар мажмуи. Одамнинг инсон сифатида шакллана бориши жараёнида унинг камолоти даражаси одоб, ахлоқ, маданият, маънавият элементларининг унда қанчалик мужассамланганлиги билан белгиланади. Шу ўринда бу категорияларнинг моҳияти устида тўхталиб ўтиш жоиздир. Одоб – ҳар бир инсоннинг ўзи бир инсон ёки жамоа билан бўлган мулоқотида ҳамда юриш-туришида ўзини тута билишидир. Ахлоқ - жамиятда қабул қилинган, жамоатчилик фикри билан маъқулланган хулқ-одоб нормалари мажмуи. Маданият – жамиятнинг ва унда яшовчи фуқароларнинг фаолияти жараёнида тўпланган барча ижобий ютуқлар мажмуаси. Маънавият – инсон онгини акс эттирувчи барча ижобий, руҳий, интеллектуал фазилатлар мажмуаси. Камолотга эришган, ҳар томонлама ривожланган авлодни тарбиялаш жараёни унинг доимий, мунтазам изчил ва бир тизимга кирган шаклда бўлишини тақоза этади. Бу йўлда касбий таълим муассасаларида таълим жараёнини такомиллаштириш, профессионал фанлар сингари ғоявий мазмуни талабаларга янги жамиятнинг ҳар бир мутахассисига зарур бўлган ижтимоий дунёқарашни шакллантирувчи тасаввурлар заҳирасини ҳосил қилиши лозим бўлган ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишга янгича ёндошув асосида ахлоқ малакаларини ҳосил қилиш мумкин. Талаба ёшларда ягона педагогик жараёнда маънавий-ахлоқий одатларни тарбиялашда қуйидаги вазифалар ҳал этилиши лозим: - шўролар ҳокимияти даврида таълим соҳасидан ўрин олган мафкуравий маҳдудликдан халос бўлиш; - ўзбек миллий менталитети ва жаҳон цивилизацияси ютуқларига таянадиган маънавий қадриятлар тизимини мустаҳкамлаш; - Шарқ мутафаккирлари асарларида кўтарилган Комил инсон ғояси таълимотларига амал қилиш; - Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида таълим-тарбия хусусан ҳозирги замон ёшлари қандай бўлиши керак деган таълимотига нисбатан жавобларга тўла амал қилиш кабилар. Download 38.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling