Олий ўқув юртлари талабаларининг корхона, муассаса, ташкилотларда битирув олди малакавий амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
Download 46 Kb.
|
Малакавий амалиёти шартномаси ҚМваК 4 курс
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. ТАҚУ ўз томонидан қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
- 3. Томонларнинг жавобгарлиги, шартноманинг амал қилиш муддатлари.
- _________________________ Мирисаев А.Ў. ______________________А.Н.Усманов
Олий ўқув юртлари талабаларининг корхона, муассаса, ташкилотларда битирув олди малакавий амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида. Ш А Р Т Н О М А № _____ Тошкент шаҳри «_____» _________ 2023 й Биз қуйида имзо чекувчилар, кейинги матнда “Олий ўқув юрти” деб номланувчи ТАҚУ тимсолида ўқув ишлари бўйича проректор Мирисаев А.Ў. бир томондан ва кейинги матнда “EURO GLOBAL INVEST” МЧЖ номланувчи Таянч корхонаси тимсолида Усманов А.Н. асосий фаолият кўрсатувчи бошқа томондан, Ўзбекистон Республикасининг “Олий ўқув юртлари талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиёти тўғрисидаги “Низом”га ҳамда Ўзбекистон Республикси Бош вазирининг 2022 йил 14 мартдаги “Талабалар ижтимоий шароитини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш бўйича Республика комиссияси мажлисининг 1-сон баёни (5.2 банди “Талабаларни хақ тўланадиган стажировка (амалиёт)лар ташкил этиш) ижросини таъминлаш мақсадида қуйидагилар тўғрисидаги шартномани ўзаро имзоладилар. 1. Таянч корхонаси қуйидагиларни ўз зиммасига олади: Қуйидаги берилаётган тақвим режасига мувофиқ битирув олди амалиётини ўтказиш учун 2 та иш ўринлари ташкил қилиб бериш.
Талабалар томонидан ишлаб чиқариш амалиётининг дастурларини бажариш учун зарур шарт-шароитларни ташкил этиш. Улар қуйидагилардан иборат: 1.2.1 Талабаларни амалиёт дастурига мувофиқ бўлган ва ихтисослик йўл қўядиган даражада ишлаб чиқариш кўникмаларини эгаллашга имкон берувчи ишлар билан таъминлаш; 1.2.2 Талабаларнинг имконидан келиб чиқиб амалиёт ўтувчи талабаларни ишга қабул қилиб, бажарилган иш хажми асосида иш хақи тулаш; 1.2.3 Цехлар ва бўлимларда талабалар амалиётига раҳбарлик қилиш учун малакали раҳбарларни ажратиш; 1.3 Амалиёт дастурида кўзда тутилмаган ва улар томонидан ўрганилаётган ихтисосликка таалуқли бўлмаган ишларда талабалардан фойдаланишга йўл қўймаслик; 1.4 Талабалар учун янги техникани, илғор технологияларни ишлаб чиқаришни бошқариш ва ташкил этиш иқтисодиёти, бригадалар, цехларда юқори самарали иш усулларини ўрганиш учун шарт-шароитлар ташкил этиш; 1.5 Талабаларни жамоат ташкилотларини иши билан, корхоналарда тарбиявий, рационализаторлик ва ихтирочилик ишларини йўлга қўйиш билан таништириш; 1.6 Талабаларни ҳар бир иш ўрнида хавфсиз иш шароитлари билан таъминлаш шу билан бир вақтда амалиёт ўтаётган талабаларни иш жойида техника хавфсизлигининг амалдаги қоида ва меъёрларга риоя қилишларини назорат қилиш; 2. ТАҚУ ўз томонидан қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади. 2.1 Талабалар таянч корхоналарига тақвим режасида кўрсатилган муддатларда юбориш; 2.2 Корхона билан амалиёт дастури, якка тартибдаги вазифалар талабаларнинг иш ўринлари ҳаракатланиш жадвалларини келишиб олиш; 2.3 Талабаларнинг амалиётлари устидан ўқув-услубий раҳбарлик ва назоратини амалга ошириш, ушбу мақсад учун энг тажрибали ўқитувчиларни ажратиш; 2.4 Корхонада меҳнат интизомини бузилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ва корхона раҳбарияти томонидан ишлаб чиқариш амалиётидан четга чиқарилган шахсларни талабалар таркибидан чиқаришгача бўлган зарур таъсир чораларини кўриш. 3. Томонларнинг жавобгарлиги, шартноманинг амал қилиш муддатлари. 3.1 Томонлар талабаларни амалиётини Ўзбекистон Республикаси меҳнат тўғрисидаги қонунлар кодекси, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик асосларига, олий ўқув юрти талабаларининг ишлаб чиқариш амалиёти тўғрисидаги Низом ва техника хавфсизлиги бўйича амалдаги қоидаларга мувофиқ равишда талабаларнинг амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида ўзларига юклатилган мажбуриятларини бажарилмаганликлари учун жавобгарликни зиммаларига оладилар. 3.2 Шартнома имзоланган кунидан бошлаб кучга киради ва амалиёт муддати тугагунига қадар амал қилади. 3.3 Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, улардан биттаси ТАҚУ да (кафедра), иккинчиси эса ___________________________________________ таянч корхонада сақланади. 3.4 Мазкур шартнома юзасида барча баҳслар тегишли арбитражларда ҳал этилади. 3.5 Томонларнинг юридик манзиллари: Корхона: ТАҚУ “EURO GLOBAL INVEST” МЧЖ 100084, Тошкент, Янги шаҳар кўчаси 9-уй Томонлар имзоси ТАҚУ: Корхона раҳбари: Ўқув ишлари бўйича проректор Ижрочи директор _________________________ Мирисаев А.Ў. ______________________А.Н.Усманов М.ў. М.ў. МҚИФ факультети декани : Корхона томонидан амалиёт раҳбари: Тел. +998 90 989 63 60________________ Ғиёсов И.К. _________________________ «Қурилиш материаллари ва кимё» кафедраси мудири Тел. +998 97 140 84 47_________ Мажидов С.Р. Download 46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling