Олий ва ўрта махсус таълим


-топшириқ Ижтимоий-иқтисодий мавзудаги карталарни ўқиш, анализ қилиш, баҳолаш ва уларга тақриз ёзиш


Download 0.81 Mb.
bet2/3
Sana02.02.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1146777
1   2   3
Bog'liq
Амалий 3-топшириқ

3-топшириқ
Ижтимоий-иқтисодий мавзудаги карталарни ўқиш, анализ қилиш, баҳолаш ва уларга тақриз ёзиш

Ишнинг мақсади - ижтимоий-иқтисодий мавзудаги карталар билан мукаммал танишиш, анализ қилиш ва улардан фойдаланишни ўрганишдир.


Ушбу ишни бажариш натижасида талаба ижтимоий-иқтисодий мавзуда тузилган карталарни ўқишни, уларни анализ қилиш йўлларини пухта эгаллаб олиши керак, шунингдек, уларга тўғри баҳо бериб, тақриз ёза оладиган бўлиши шарт.
Иш турли хил атласларда (ўқув, ўқув-ўлкашунослик, ўқув-маълумотнома, маълумотнома, илмий- маълумотнома ва бошқа) берилган ижтимоий-иқтисодий карталар асосида бажарилади.
Ишни бажариш тартиби.

  1. Бунинг учун дастлаб анализ қилиниши лозим бўлган карта атласда нима мақсадда берилганлигини кўрсатилади.

  2. Картанинг математик элементларини анализ қилиш учун:

- масштаби
- проекцияси
- рамкаси, меридиан ва параллел чизиқларининг қиймматларини ёзилиши аниқланади.
Картанинг математик элементлари анализ қилинаётганда уларнинг ҳар бирини хусусиятига (картанинг асосий мақсадини назарда тутган ҳолда) алоҳида эътибор бериш зарур.

  1. Картанинг мазмунини анализ қилиш учун:

-дастлаб картада қандай ижтимоий-иқтисодий ходиса ва объектлар тасвирланганлиги санаб чиқилади;
-сўнгра ҳар бир объектни қайси картографик тасвирлаш усулида бажарилганлиги кўрсатилади.
Бу ишларни бажаришда картада берилган шартли белгилардан мукаммал фойдаланиш керак. Ҳар бир объектнинг картографик тасвирлаш усули тўғрисида гапирганда бу усулнинг моҳияти, афзаллик ва камчиликлари кўрсатилиши зарур. Картанинг шартли белгилари алоҳида қоғозга чизилиб лаборатория ишига илова қилинади.

  1. Картага баҳо бериш учун қуйидаги асосий критерияларни эътиборга олиш зарур:

- мақсад қилиб қўйилган кўрсатмага мослиги;
- мазмуннинг тўлалиги ва тугаллилик даражаси;
- ҳақиқий холга мослиги;
- ўқиладиганлиги ва кўргазмалилиги;
- картографик жиҳатдан тўғрилиги.
Бу ерда шуни айтиб ўтиш керакки, бу критериялар бир-бири билан ўзаро чамбарчас боғлик ва уларни ажратиш назарий аҳамиятига қараганда кўпроқ амалий аҳамиятга эга.

  1. Картага тақриз ёзиш учун қуйидаги схема тавсия этилади:

- Картанинг тўлиқ баёни:
- картанинг номи, масштаби, проекцияси, компановкаси, формати;
-нашриётнинг номи, нашр қилинган йили ва жойи, нархи;
-картанинг олдига қўйилган мақсад, унинг асосий мазмуни ва легендаси.
- Картографик тасвирланиш усуллари бўйича картанинг мазмунини кўриб чиқиш ва баҳолаш. Ҳар бир объектнинг тасвирланиш усулига характеристика беришда бу усулнинг мохияти, афзаллик ва камчиликлари кўрсатилиши керак. Ҳар бир усул мисоллар билан баён этилиши зарур.
-Карта мазмунини шу картада кўрсатилган территориянинг иқтисодий географик характеристикага қай даражада мослигини назарда тутиб кўриб чиқиш ва баҳолаш.
-Топилган ҳамма хато ва ноаниқликлар рўйхати билан картани фактик тўғрилиги бўйича кўриб чиқиш ва баҳолаш.
-Мазкур картани бундан олдинги айнан шу мавзуда тузилган карта билан таққослаш.
-Умумий баҳо ва хулосалар.



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling